

“Криштиану Роналду ва Нани бу ерда кўплаб жиддий совринларни ютиб олишган. Мен ҳам шунга эришиш ниятидаман. Нани билан “Спортинг”да бирга машғулот ўтказиш имконига эга бўлганимда, у ҳар доим “Манчестер Юнайтед” ҳақида яхши гапларни айтарди.
Трансферим ҳақда сўрашганида Роналду мен тўғримда жуда ижобий фикрларни билдирганидан эса жуда фахрланаман”, дейди Фернандеш.



