Фергюсон: “Рунининг рекордини такрорлаш қийин”
25 янв 2017 02:23
Янгиликлар
Фергюсон: “Рунининг рекордини такрорлаш қийин”
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ мураббийи сэр Алекс Фергюсон яқиндагина жамоа тарихида энг яхши тўпурарга айланган Уэйн Рунининг рекорди ҳақида гапириб ўтди.
“Чарльтоннинг рекорди 44 йил сақланиб турди. Руни МЮга ўтганида , мен кимдир Бобби Чарлтонинг рекордини такрорлайди, деб ўйламаганман. Шу сабаб унинг натижаси ажойиб. Қолаверса, Руни бу натижани қайд этиш учун Чарлтондан салкам 200 та кам ўйин ўтказгани янада ҳайратланарли. Қачондир, кимдир бу рекордни янгилаши мумкиндир. Аммо замонавий футболда МЮ сингари битта футболчини ўз сафида 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўйнатадиган жамоалар кам”, дейди Фергюсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар