Фердинанд МЮни жиддий танқид қилди
17 окт 2024 00:46
Янгиликлар
Фердинанд МЮни жиддий танқид қилди
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд клубнинг сер Алекс Фергюсонга бўлган муносабатини жиддий танқид қилди.
Олдинроқ клуб турли харажатларни қисқартириш мақсадида сер Алексга элчилик пулларини тўламаслик ва жамоа кийим алмаштириш хонасига кирмаслиги борасида қарор чиқарганди.
"Агарда сер Алексни четга чиқарётган бўлишса, демак, МЮДА ҲЕЧ КИМ ХАВФСИЗЛИКДА ЭМАС. Бундай ҳолат исталган инсон билан бўлиши мумкин. Ineos клубдаги исталган одамга сигнал жўната оларкан", - деди Фердинанд.
Йил бошида Жим Рэтклифф бошчилигидаги "Ineos" компанияси МЮнинг 25 фоиз акцияларига эгалик қила бошлаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар