Фекир бугун ЛаЛига клубида тиббий кўрикдан ўтади
22 июл 2019 19:30
Янгиликлар
Фекир бугун ЛаЛига клубида тиббий кўрикдан ўтади
"Лион" ярим ҳимячиси Набиль Фекир Испаниянинг "Реал Бетис" клуби билан шартнома имзолаш арафасида.
Goal нашрининг берган хабарига қараганда, "Реал Бетис" 20 млн. евро эвазига Фекир билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Франциялик хавбек 6 йиллик "Лион"даги фаолиятидан сўнг янги чақирувларга лаббай деб жавоб бермоқчи ва кейинги мавсум лионликлар билан якунланадиган шартномасини узайтиришдан бош тортган.
Фекир 1 йил аввал "Ливерпуль" сафига ўтаётганида нимадир унга ҳалал берган ва келишув бекор қилинганди.
Ўтган мавсум 26 ёшли футболчи Лига 1 нинг 29 ўйинида 9 гол уриб, 7 та ассист муаллифига айланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар