UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

Файзулла Қамбаров: “Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз” Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: “Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган “Машъал” — “Қизилқум” учрашувидан (0:1) сўнг, навоийликларнинг ҳимоячиси Файзулла Қамбаров фикрлари билан қизиқдик.

— Ўн учинчи турнинг кечиктирилган учрашувида “Локомотив” жамоасига қарши ўйинда мағлубиятга учрагандик, — дейди Файзулла Қамбаров. — Мураббийларимизнинг тўғри кўрсатмалари ва жамоадошларимнинг астойдил тер тўккани эвазига бу гал Муборакда ғалабани қўлга киритдик. Бугун юзлаб навоийликлар ўйинимизни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизни янада руҳлантирди. Мухлисларимизни ютуқ билан табриклайман.
Таркибимизда давралар оралиғида катта ўзгаришлар юз берди. Кўпчилик “Қизилқум”нинг иккинчи даврадаги ўйинларига умид билан қарамоқда. Олдинда бир биридан жиддий рақиблар кутиб турибди.  Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика