UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  0 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  2 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  75 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион! Янгиликлар

Фахрийлар турнири тугади. "Олмазор" - чемпион!

25 декабрь куни старт берилган футбол фахрийлари ўртасидаги мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди.

Жами 16та жамоа қатнашган ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинди.

Бугун Тошкент шаҳар футбол академияси майдонида дастлаб 3-ўрин учун баҳс, сўнгра ҳал қилувчи финал ўйини ўтказилди. 3-ўрин учун кечган баҳсда "Интерспорт" "Полёт" жамоасига қарши майдонга тушиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди ва бронза медалларга эга чиқди. 

Финал учрашувида "Олмазор" ва "Биллур" жамоалари ўзаро тўқнаш келиб, бунда "Олмазор" футболчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритишди. "Биллур"га эса иккинчи ўрин насиб этди.



16 январь. ТФА стадиони

3-ўрин учун баҳс. "Интерспорт" - "Полёт" 6:0

Финал. "Олмазор" - "Биллур" 3:0



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, энг яхшилар ҳам тақдирланди. 

Энг яхши дарвозабон - Одилжон Рўзиев ("Биллур")

Энг яхши тўпурар - Бахтиёр Салимов ("Олмазор", 7та гол)

Мусобақанинг Энг яхши футболчиси - Қаҳрамон Муҳаммедов ("Олмазор")



Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика