Фати тиззасидаги жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди
27 окт 2021 12:58
Янгиликлар
Фати тиззасидаги жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди
"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати номаълум муддатга сафдан чиқди.
Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар бермоқда. 18 ёшли испаниялик футболчи ўнг тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда.
Фати 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Форвард сентябрда 10 ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
00:50
"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди 2
Фикрлар