Фати: "Мақсадим - "Барселона"да қолиш. Ушбу клубда бутун фаолиятимни ўтказмоқчиман"
31 май 2022 14:27
Янгиликлар
Фати: "Мақсадим - "Барселона"да қолиш. Ушбу клубда бутун фаолиятимни ўтказмоқчиман"
"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати ПСЖ томонидан бўлаётган қизиқишга муносабат билдирди.
19 ёшли испан бутун фаолиятини Каталония клубида ўтказишни хоҳлашини айтди.
"ПСЖ мен билан шартнома имзолашга қизиқаётганини билмайман. Бундай ишлар билан агентим ва ота-онам шуғулланади. Бошидан уларга мақсадим "Барселона"да қолиш эканлигини айтганман. Бутун фаолиятимни ушбу клубда ўтказмоқчиман", - дейди Фати.
Ҳужумчи ўтган мавсум каталонияликлар таркибида 14та ўйинда мйадонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Фикрлар