Фати: "Гол урганимдан кейин мухлислар жим бўлиб қолишди"
11 дек 2019 23:14
Янгиликлар
Фати: "Гол урганимдан кейин мухлислар жим бўлиб қолишди"
Хабарингиз бор, 17 ёшли футболчи Миландаги учрашувда "Интер"нинг плей-оффга чиқиш орзусини пучга чиқарди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати ЕЧЛ 6-тури доирасидаги учрашувда "нерадзуррилар" дарвозасига киритган голи ҳақида гапирди.
"Мен ўз голим ва жамоамнинг ғалабасидан жуда мамнунман. Бу тушга ўхшайди, ҳаммаси тез содир бўлди. Майдонда қанча вақт бўлишингиздан қатъий назар, сизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилиш.
Мен тўпни Суаресга оширдим, у менга қайтарди, сўнгра мен дарвозага тепдим ва гол урдим. Голдан кейин трибунадаги мухлислар жимиб қолишди. Бундан ҳайрон бўлдим, аммо ўша лаҳза жуда ёқимли эди".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар