UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  2 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  17 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Фарҳод Тожиев: "Голлар уришни соғиниб қолган эдим" Янгиликлар

Фарҳод Тожиев: "Голлар уришни соғиниб қолган эдим"

"Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев март ойида ПФЛнинг ва FIFA.UZ нинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Бугун бўлиб ўтган “Металлург”га қарши кечган ўйиндан сўнг футболчи иштирокида махсус матбуот анжумани ташкил этилди.
- Сиз клубга бироз кечроқ қўшилдингиз, аммо сермаҳсуллик ажойиб. Буни сири борми?
- Асосий сабаб акам менга кўп ёрдам бераяптилар. Бу ердаги кўп футболчилар билан олдин ҳам бирга ўйнаганман. Ўтган йили омадсиз мавсум бўлганди ва гол уришни рости соғиниб қолгандим. "Локомотив"да имкон қадар кўп гол уришга ва шу билан бирга терма жамоага қайтишга уринаман. Мақсадим шу.

- Қишда сизга "Динамо"дан ҳам таклиф бўлган экан. Нега "Локомотив"ни танладингиз?
- Тўғри "Динамо"дан таклиф бўлганди. Лекин мен "Локомотив" билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнашни истагандим. "Динамо"дан тушган таклифни қабул қилмаганим учун раҳбариятдан узр сўрайман. Самарқанд ҳаётимда энг муҳим роль ўйнайди. "Динамо" клубидаги ўйинларим футболга кириб кетишимга сабаб бўлган, у ерда ажойиб голлар урганман, бир мавсумда 20та гол урганман, бундан ташқари миллий терма жамоага ҳам айнан ўша клубдаги ўйинларим орқали чақирув олганман.

- Ҳозирги спорт формангиз қандай ҳолатда? Неччи фоизга тайёрсиз?
- Менимча 85 фоизга тайёрман. Ҳали 100 фоиз тайёр эмасман.

- Олдин ака-ука Тожиевлар анча кўп гол уриб барчани эътиборида туришарди. Охирги йилларда сал сусайгандек кўринмоқда. Бу йил эса акангиз ҳам сиз ҳам кўп голлар ураяпсиз?
- Акам ҳақида гапира олмайман. Агар ўзим ҳақида айтадиган бўлсам, жароҳатим боис ўйинларда ўзимни кўрсата олмагандим. Мана энди жароҳатим битди ва яхши ўйин намойиш этаяпман. Шу сабабли 2 йил ўйинимизда қандайдир пасайиш бўлди.

- "Локомотив" кейинги турда "Пахтакор"га қарши ўйнайди. Сиз учун бу ўйин қандай аҳамиятга эга бўлади?
- Мен учун синов десам бўлади. Мен учун “Пахтакор” алоҳида ўринда туради, шу клубда тарбияланганман. Ўша ўйинда ўзим қандай ҳолатдагилигимни синаб оламан. Шунингдек, "Пахтакор"га қарши ўйнаш мен бахт десам ҳам бўлади, қўлимдан келганича чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Криштиану Роналду собиқ клуби "Манчестер Юнайтед"га гол урганидан кейин голни нишонламади. Агар сиз "Пахтакор"га гол урсангиз нима қиласиз?
- (кулиб). Менимча бу ўша ҳолатда ҳал бўлса керак, билмадим.

- Бугун ўйин пайтида сиз рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганизда бирдан тўхтаб қолдингиз. Нима учун?
- Мен нега тўхтадим? Ўша пайтда хуштак чалинди. Ҳакам хушат чалди деб тўхтадим, аммо орқага қарасам ҳакам эмас трибунадан хуштак чалишган экан.


www.championat.uz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика