UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  2 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  12 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10

Фарҳод Магаметов: "Биринчи лига клубларида ҳам лицензиялаштириш амалга оширилади" Янгиликлар

Фарҳод Магаметов: "Биринчи лига клубларида ҳам лицензиялаштириш амалга оширилади"

ЎФФ анжуманлар залида 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги ва Биринчилиги қуръаси бошланди.
Бу ҳақда ПФЛ расмий твиттери хабар берди.

Тадбирни ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметовдан кириш сўзи билан очиб берди.

"Ўзбекистон Биринчилиги учрашувларига томошабинлар ташрифи 2013 йилда камайди. Томошабинлар ташрифи жамоаларнинг ўйинига боғлиқ. Биринчи Лига мусобақаларида 2012 йили 7 нафар, 2013 йилда эса 3 нафар легионер иштирок этди. Агар ҳаётингизни футбол билан боғлаган бўлсангиз, марҳамат қилиб, регламентга риоя қилинг. Регламентга бўйсуниш керак. «Келдим, ўйнаб кетавераман», деб ўйлаш ярамайди", - дейди Магаметов.

Магаметовнинг сўзларига кўра, Биринчи Лигадаги энг асосий муаммо – футболчилар интизомининг сустлигидир.

"Биринчи Лигада аксарият ҳолларда футболчилар рақибни, ҳакамни ёки жамоадошини ҳақорат қилгани учун дисквалификация қилинган. Агар интизом бўлса, ўйлашимча, ўйинларга томошабинлар ташрифи ҳам ўсади, ўйинлар ҳам яхшиланади. Бу йил Олий Лигада лицензиялаштириш амалга оширилди, яқин вақт ичида Биринчи Лига ҳам тўла қамраб олинади", - дейди ПФЛ директори.

Фарҳод Магаметов Биринчи Лига клублари вакилларидан ҳар ўйиндан сўнг видеоёзувларни жўнатишни талаб қилди.

«Бу йилги Биринчи Лига баҳсларида Сурхондарё вилоятидан жамоалар иштирок этадими?», - деб савол берилди. Биз ҳам ҳар бир вилоятдан иштирокчилар бўлишини хоҳлаймиз, Сурхондарё учун битта жой ҳам бор. Лекин аввало ҳаммаси жойлардаги раҳбарларга боғлиқ. Яна, ҳаммаси спорт принципларига асосланган бўлиши керак», - деб келтиради Магаметовнинг сўзларини ПФЛ твиттери.

Фарҳод Магаметовнинг сўзларига кўра, бу йилдан келишилган ўйинлар тўғрисидаги низом жорий этилади. Келишилган ўйинлар тўғрисидаги низом шундай ўйинларга қарши кураш чора-тадбирларини белгилайди. Бу йилдан бошлаб Ўзбекистондаги футбол мусобақаларига жалб этилган легионер футболчиларга нисбатан талаблар кучайтирилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика