UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  2 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  20 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  6

Фарҳод Бекмуротов: "Қўқон-1912"да ўсишга эришдим. "Металлург" эса 3 йилдан бери таклиф қилади" Янгиликлар

Фарҳод Бекмуротов: "Қўқон-1912"да ўсишга эришдим. "Металлург" эса 3 йилдан бери таклиф қилади"

Интервью вақти.

Қишки трансфер ойнаси вақтида "Қўқон-1912"дан "Металлург"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуротовни суҳбатга чорладик. Бир қатор клублардан таклифлар олган футболчи якунда бекободликлар сафига бориб қўшилди. 

- Қўқондаги бир мавсумлик фаолиятингизни қандай баҳолайсиз? Ўзингизни қай даражада кўрсата олдим, деб ўйлайсиз?

- Яхши ҳам эмас, ёмон ҳам эмас. Қўқондаги фаолиятимни ўртача баҳолайман. Албатта бу менинг фикрим. Четдан ўйинимни кўрганлар муносиб баҳони беришади. Яхши ҳаракат қилган, ўйиним ўхшамаган пайтларим бўлди. Жамоадошларимнинг ҳисобига кўп хатоларим кўринмади. Улар билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. 

- "Андижон"дан кетганингиздан сўнг "Қўқон-1912"га янада ўсишга эришиш учун ўтдим, деган эдингиз. Мазкур фикрларингиз қанчалик тўғри бўлиб чиқди?

- 2021 йилда анчагина ўсдим, деб ўйлайман. Ўзимга бўлган ишончим ортди. "Қўқон-1912"га ўтиб адашмадим. Раҳбарият олдимизга қўйган вазифани бажаришга қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Тўғри ўз майдонимиздаги учрашувларда кўп очколар йўқодик. Аммо сўнгги 5та турни кўтаринки руҳда ўтказдик. Иккинчи даврада ўз майдонимизда "Пахтакор", "Локомотив"ни мағлуб этдик. АГМК билан мардонавор дуранг қайд этдик. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Мавсумнинг ўртасида белимдаги муаммолар сабаб бир нечта учрашувлани ўтказиб юбордим. Юз фоиз тўлиқ тузалиб олганимдан сўнг майдонга қайтишни лозим топдим. 

- Олдингизда "Локомотив" танлови ҳам бор эди. "Металлург"дан таклиф қачон келиб тушди?

- Тўғри бошқа жамоалардан ҳам таклифлар олдим. Худо ризқимизни қаерга ёзган бўлса, ўша жойда тўп тепамиз. Очиғини айтсам, "Металлург" 3 йилдан бери таклиф юборади. Ўшанда насиб қилмаган экан. Мана энди Бекободда ўйнайман. 

- "Металлург"нинг ярим ҳимоясида тажрибали ва номдор ижрочилар йиғилмоқда...

- Бу жуда яхши. Рақобатдан чўчимайман. Ким кучли ва тайёр бўлса, ўша майдонга чиқади. 

- Жамоада қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- Биласиз олдиндан 8-рақамда тўп тепиб келаман. "Металлург"да эса Саламат ака ўйнайдилар. Шу боис туғилган йилим 94ни танладим. 

- Собиқ жамоангиз "Андижон" ортга қайтармоқчи бўлган эканлиги ростми?

- "Андижон"га бефарқ эмасман. Бундай мухлисларга эга жамоага Про лигада, Суперлигада охирги ўринларда юриш ярашмайди. Насиб қилса, шу йилнинг ўзида элитага қайтади. Боиси раҳбарият кўп ишларни амалга оширмоқда. Уларга ишонаман. Ҳа, таклиф қилишди. Журъат ака билан гаплашдим. Иккимиз шароитимизни айтдик. Виктор Кумиков билан маслаҳатлашиб жавобини айтаман, дедилар. Шундан кейин "Андижон"га ўтиш ўхшамади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика