UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  8 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  21

Фарғонада "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Фарғона
Фарғона шаҳрида 1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Вилоят ҳокими кубоги" футбол мусобақаси ташкил этилди.

Жами 19 та туман ва шаҳар жамоалари иштирок этган мазкур мусобақа томошабоп учрашувларга бой тарзда ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона вилояти Футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ташаббуси остида ташкил этилган мазкур мусобақанинг финал учрашувида Олтиариқ ва Сўх тумани жамоалари тўқнаш келдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган финал баҳсида олтиариқликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Ушбу натижадан сўнг Сўх тумани жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсалар, Марғилон шаҳри ва Учкўприк тумани жамоалари мусобақанинг учинчи ўринига лойиқ деб топилди.

Финал учрашувидан сўнг мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида мусобақа қатнашчиларига диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Умуман олганда, "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ташкил этилган мазкур мусобақа кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика