UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  20 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  4 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  18 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Фарғона вилояти ҳокими "Турон" клуби билан яқиндан танишди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими "Турон" клуби билан яқиндан танишди

Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкилланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими “Турон” клуби аъзолари билан учрашув ўтказди ва футболчилар билан яқиндан танишди. Хайрулла Хайитбоевич ПРО-Лиганинг навбатдаги учрашувлари олдидан клубга омад тилаб, эндиликда "Турон”га яқиндан ишқибозлик қилишини таъкидлади.

Сўнгра вилоят ҳокимига эсдалик учун клубнинг 12-рақамли либоси топширилди.

Шуни айтиш жоизки, Хайрулла Бозоров футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Вилоят раҳбари Ўзбекистон туманига ташрифи чоғида бундан буён "Турон" клуби мунтазам ҳар томонлама қўллаб - қувватланиши хусусида айтиб ўтди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика