Фақат "Мальмё" "Барса"дан ёмон: шведларда 0:7, "Барселона"да эса 0:6
30 сен 2021 09:56
Янгиликлар
Фақат "Мальмё" "Барса"дан ёмон: шведларда 0:7, "Барселона"да эса 0:6
"Барселона" ЕЧЛ 2-тури доирасида сафарда "Бенфика"га 0:3 ҳисобида ютқазди.
Шу тариқа, Рональд Куман жамоаси Еврокубокнинг дастлабки икки турида 6 та гол ўтказиб юбориб, умуман гол ура олмади.
Гуруҳ босқичи иштирокчилари ичида фақатгина "Мальмё" "Барселона"дан ёмонроқ натижа кўрсатиб турибди. Швед клуби ҳам иккита ўйинда мағлубиятга учраган ва гол ура олмасдан, 7 маротаба тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан.
"Барселона" 3-турда ўз майдонида Киевнинг "Динамо" жамоасини қабул қилади. "Мальмё" эса сафарда "Челси"га қарши ўйин ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар