UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Фақат битта йўл қолди Янгиликлар

Фақат битта йўл қолди

ЖЧ-2022 саралаш Осиё қитъаси иккинчи босқичнинг ҳал қилувчи беллашувлари старт олиб улгурди.

Ўзбекистон терма жамоаси жой олган "D" гуруҳи доирасида кеча Фаластин ва Сингапур терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда фаластинликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Палестина

Tamer Seyam - 19', Одей Даббах - 23', Tamer Seyam - 30', Yasser Hamed - 85'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 7-тур

04/06/2021, 00:00

0
:
4
Тугади

Сингапур

Стадион: 294 томошабин

45'
90'
19'  Tamer Seyam
23'  Одей Даббах
26'  Musab Al Battat
30'  Tamer Seyam
48'  Mahmoud Abuwarda
67'  Layth Kharoub (Khaled Salem)
73'  Tamer Seyam (Mohammed Darwish)
80'  Мохаммед Рашид (Mohamad Darwish)
80'  Mahmoud Abuwarda (Бадр Бен Мусса)
80'  Mohammed Yamin (Oday Kharoub)
85'  Yasser Hamed
18'  Madhu Mohana
46'  Irfan Fandi (Faris Ramli)
46'  Габриэль Юн Йи (Байхакки Хайзан)
65'  Hafiz Nor (Saifullah Akbar)
77'  Nazrul Ahmad Nazari (Zulqarnaen Suzliman)
88'  Shakir Hamzah (Хафиз Суяд)

Вакилларимиз Ар Риёддаги юришларини 7 июнь куни Сингапурга қарши баҳс билан бошлашади. Шу сабаб бўлажак рақибнинг ўйинини кузатдик. Биз учун Фаластиннинг гуруҳда сўнгги поғонани эгаллаши муҳим эди, буни кўп бор айтиб келдик. Сабаби, агар фаластинликлар охирги бўлишса ва биз биринчи эмас, иккинчи бўлиб қолсак, у ҳолда биздан 3 очко олиб ташланарди. Яъни, КХДР саралашдан четлатилгани боис иккинчи ўринни олган жамоаларнинг гуруҳда охирги бўлган рақиблари билан учрашувлардаги очколари олиб ташлангани ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Агар Абрамов шогирдлари биринчи бўла олишса, унда бу қоиданинг бизга бир томчи ҳам алоқаси қолмайди. Лекин, барча иккинчи ўринлар учун бу амалда бўлади. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистоннинг барча беллашувларда ғалаба қозонишини кутганимиз каби Фаластиннинг ҳамма ўйинини бой беришига умид қилишимиз керак эди. Кеча эса иккинчи ҳолат деярли "ухлади". Назарий жиҳатдан Фаластин ҳамон охирги бўлиши мумкин. Лекин, вазиятга реал баҳо берсак бу энди қийин.


Фаластин кеча Сингапурга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Биринчи бўлимда уч кун кейинги рақибларимиз бирорта ҳужум ҳам уюштира олишмади. Ўйин томонлама Сингапур жуда ҳам "қашшоқ". Бу жамоани ортиқча қийинчиликсиз йирик ҳисобда ютишимиз керак. Ҳимоячиларининг кечаги ҳаракатларини кўриб ҳайрон қолдим. Фаластин эса аксинча, менда жуда яхши таассурот қолдирди. Улар ўзгача иштиёқ билан ўйнашди, бизга ҳам олдиндаги беллашувларда мана шундай иштиёқ жуда ва жуда зарур. Фаластин эса кечаги ҳолатида 15 июнь куни Яманни ҳам мағлуб эта олади. Кўриниб турибдики, энди биз Фаластиннинг охирги бўлишидан умид қилмаслигимиз керак. Улар гуруҳда бешинчи бўлишмайди ва биз иккинчи бўлиб қолган тақдиримизда биздан 6 очко олиб ташланиши мумин, агар Саудиягача Сингапур ва Яманни мағлуб этсак.


Ўзбекистон терма жамоаси олдида эса фақат битта йўл қоляпти - Саудия Арабистонини мағлуб этиш. Чунки, иккинчи ўрин биз учун таваккал дегани. Ҳозир таваккал қила оладиган ҳолатда эмасмиз.

Кечаги ўйиндан кейин гуруҳимиздаги ҳолат.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика