Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди
16 май 22:23
Янгиликлар
Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди
Бельгиялик собиқ футболчи Эден Азар Англиянинг "Челси" клубига даромад келтирди.
Азар бутсаларини "михга илган" бўлса-да, унинг "Реал Мадрид" билан шартномаси ўз кучида қолмоқда.
Бельгиялик эркак 2019 йил "Челси"дан "Реал"га 130 миллион фунт стерлинг эвазига ўтган ва беш йиллик шартнома имзолаган. Шунингдек, мадридликлар қўшимча бонуслар тўлаган.
Шундай бонуслардан бири испанларнинг Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқишини ўз ичига оларди ва бунинг учун "қаймоқранглилар" Лондон клубига салкам 6 миллион евро ўтказиб бериши керак.
Шартнома кучи амалда бўлган Эден кетма-кет жароҳатлари туфайли ўтган мавсум атиги 10 та ўйинда майдонга тушиб, ёзда фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Фикрлар