UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  40 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

ФАКТЛАР: "Сўғдиёна"да ғалабасиз серия давом этади. Яйпан осмонида 7та ўйиндан сўнг "қора" булутлар тарқалди Янгиликлар

ФАКТЛАР: "Сўғдиёна"да ғалабасиз серия давом этади. Яйпан осмонида 7та ўйиндан сўнг "қора" булутлар тарқалди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам якунига етди.

Яйпандаги оқшомда "Турон" - "Сўғдиёна" тўқнаш келди. Про лига эшиги олдида турган жамоа ниҳоят ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" муваффақиятсизлик гирдобидан чиқиб кета олаётгани йўқ. Қуйида шу ва бошқа муҳим фактларга тўхталиб ўтамиз. 

Турон

Хуршидбек Мухторов - 58'

Суперлига. 23-тур

26/10/2023, 18:15

0
:
1
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
58'  Хуршидбек Мухторов

— "Турон"нинг 7 ўйинлик ғалабасиз серияси якунига етди. Жамоа сўнгги маротаба 5 август куни Суперлига доирасида Яйпанда "Насаф"ни мағлубиятга учратган эди.

"Турон" - "Насаф" 1:0
5 август 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Султонмурод Абдураҳмонов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: 1:0 — 22, Ҳумоюн Муртозаев (Абдулазизхон Абдурашидов)

 

"Сурхон" - "Турон" 1:0

"Турон" - "Бунёдкор" 1:2

"Олимпик" - "Турон" 2:0

"Турон" - "Насаф" 1:2 (Ўзбекистон кубоги)

"Навбаҳор" - "Турон" 5:0

"Турон" - "Металлург" 1:1

"Пахтакор" - "Турон" 3:0

— "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 6та ўйинга етди. Иван Бошкович шогирдлари 26 август куни "Навбаҳор"ни мағлуб этгандан сўнг ҳали 3 очко қўлга кирита олгани йўқ. 

"Металлург" - "Сўғдиёна" 3:1

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:1

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" 4:2

ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2

"Сўғдиёна" - "Андижон" 1:2

"Турон" - "Сўғдиёна" 1:0

— "Сўғдиёна" меҳмонда 6та ўйиндан буён рақибини таслим қила олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 30 июль куни Тошкентда "Бунёдкор" устидан зафар қучганди. 

— Хуршид Мухторов бу мавсум "Турон" либосида 3 голини урди. Бу ўйинларда унинг жамоаси 4 очко ишлади.

— Тарих такрорланди. "Сўғдиёна" меҳмонда "Турон"га гол уришни уддасидан чиқа олмаяпти. 2021 йил илк бор Яйпанга келган жиззахликлар ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан  қайтганди. 

2021 йил. Суперлига 15-тур

"Турон" - "Сўғдиёна" 1:0

Гол: Фозил Мусаев 24

Маълумот учун, "Сўғдиёна" навбатдаги учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Бухоро"га, "Турон" эса 1 ноябрь куни меҳмонда ОКМКга қарши ўтказади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика