Факт: "Пахтакор" бу йил Қашқадарёнинг учала клубига ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди
19 ноя 2017 16:54
Янгиликлар
Факт: "Пахтакор" бу йил Қашқадарёнинг учала клубига ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган баҳсда "Насаф" ўз майдонида "Пахтакор"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа "Пахтакор"нинг бу йил ҳисобидан Қашқадарёга қилган учинчи сафари ҳам йирик мағлубият билан тугади. Биринчи даврада "Пахтакор" Ғузорда "Шўртан"га 0:3, Муборакда "Машъал"га ҳам 0:3 ҳисобида енгилганди.
Мана энди жамоа Қаршидан ҳам йирик мағлубият билан қайтмоқда. Ўта муҳим баҳсда ғалабага эришган "Насаф" иккинчи ўринни нақд қилди ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олди.
Фикрлар