

Шу тариқа "Пахтакор"нинг бу йил ҳисобидан Қашқадарёга қилган учинчи сафари ҳам йирик мағлубият билан тугади. Биринчи даврада "Пахтакор" Ғузорда "Шўртан"га 0:3, Муборакда "Машъал"га ҳам 0:3 ҳисобида енгилганди.
Мана энди жамоа Қаршидан ҳам йирик мағлубият билан қайтмоқда. Ўта муҳим баҳсда ғалабага эришган "Насаф" иккинчи ўринни нақд қилди ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олди.




