Фабрегас Мбаппе учун идеал клуб номини айтди
06 май 2020 17:20
Янгиликлар
Фабрегас Мбаппе учун идеал клуб номини айтди
"Монако" хавбеки Сеск Фабрегас ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
"Килиан - мен бир жамоада ўйнашни хоҳлайдиган форвардлардан бири. Бу йигит дунёдаги энг кучли футболчи бўлмоқчи. Унинг ўйинини томоша қилиш ажойибдир.
Мен Мбаппени "Реал"га идеал тарзда мос тушади деб ўйлайман. "Барселона"га ҳам, аммо унга кўпроқ "галактикос" тўғри келади", - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг Париж гранди билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Килиан жорий мавсум Франция чемпионатида 20та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 6та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар