Фабрегас "Комо"га юлдуз футболчини олиб келмоқчи
10 фев 13:58
Янгиликлар
Фабрегас "Комо"га юлдуз футболчини олиб келмоқчи
"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас жамоасини юлдуз дарвозабон билан кучайтирмоқчи.
"Todofichajes" хабарига кўра, мутахассис ҳозирда Италиянинг бошқа бир клуби – "Фиорентина"да тўп тепаётган 34 ёшли испаниялик Давид Де Хеага қизиқмоқда.

"Комо" жорий мавсум охирида Де Хеа билан шартнома имзолаши мумкин. Давид эркин агент сифатида ўтади, чунки унинг "бинафшаранглар" билан битими 2025 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Испаниялик футболчининг трансфер қиймати 5 млн еврога баҳоланмоқда.
Давид Италия чемпионатининг ушбу мавсумида 20 ўйинда қатнашиб, худди шунча гол ўтказиб юборди ва 7 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар