UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  5 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

Европа миллий чемпионатларидаги энг омадсиз жамоа Янгиликлар

Европа миллий чемпионатларидаги энг омадсиз жамоа

"Болонья" ҳозирда – Европа ТОП чемпионатларидаги энг омади чопмаётган жамоа саналади.

10 турдан сўнг 12 очко тўплади ва 11-ўринни банд этиб турибди. Бироқ яратилган ва тўғри фойдаланилмаган моментлар жиҳатидан улар юқорироқ — 3-ўринда бўлиши мумкин эди.

Италияда Михайлович шогирдлари вазиятлар яратиш бўйича "Аталанта"дан кейинги иккинчи ўрин (аммо урилган голлар сони бўйича 11-поғонада) ва ўтказиб юборилган голлар сони бўйича учинчи (ўтказилган голлар бўйича 11-ўрин) ҳисобланади.

БУНГА САБАБ НИМА?

Муваффақиятсизлик биринчи турдан бошланганди. "Верона"га қарши баҳсда "Болонья" 19 тадан кўпроқ хавфли вазиятлар яратган (2,11 – 0.11 xG бўйича), бевосита жарима майдонидан 8 марта зарба берди, лекин атиги бир марта гол уришга эришди.

"Верона" 5 марта зарба берди (барчаси узоқдан) ва у ҳам битта гол урди. Ўйин эса 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

"Спал" билан бўлган учрашувда эса гол уриш учун талайгина имконият бўлганди: 23 зарба, 9 аниқ зарба, 5 – жарима майдончасидан. Бироқ яна биттагина гол... Ғалаба қозонишди, лекин голлар сони 1 дона!

Энди қисқароқ. "Брешиа"га қарши ўйинда уч баробар кўп имкон ярата олдилар ва 4:3 ҳисобда ғалаба қозондилар. "Рома" билан учрашувда тенгма-тенг вазият бўлди – мағлуб бўлдилар. "Женоа"га қарши баҳсда ҳисоб очилмади. "Удинезе" билан тўқнашув ҳам моментлар бўйича яна тенглик, аммо яна мағлубият. Икки баробар кўпроқ вазият яратишларига қарамай, "Лацио" билан дуранг ўйнадилар.

"Болонья" муносиб равишда мағлуб бўлган ягона ўйин — "Ювентус"га қарши баҳс бўлди: туринликлар икки баробар кўп хавфли вазиятлар яратдилар. Бироқ учрашувдан аввал Сарри "Болонья"ни хавфли жамоа деб атаганди. Қолаверса, бу мавсум унга энг ёққан жамоалардан бири эканини таъкидлаганди.

НИМА УЧУН ЖАМОАНИНГ ОМАДИ ЮРИШМАЯПТИ?

Европа лигаси топ-5лигида фақат 7та жамоа "Болонья"дан кўпроқ хавфли вазият ярата олади. Ҳаттоки "Ливерпуль", "Ювентус" ва "Барселона" уларга қараганда камроқ хавфли вазиятлардан гол уради.

Барча муаммо вазиятдан фойдаланишда. Яъни, "Болонья" ўйинчилари кўп бор хавфли вазият яратадилар, аммо улардан тўғри фойдалана олмайдилар. "Болонья" имкониятдан унумли фойдаланиш бўйича Европа чемпионатларидаги энг ёмон жамоа бўлса ажабмас: зарбаларнинг атиги 15%и голга айланади... Яна бир муҳим факт: против "Болонья"га қарши ўйинда рақиб посбонлари топ даржада ҳаракат қиладилар. Масалан, СПАЛ голкипери "Болонья" билан баҳсда энг яхши ўйинчи бўлди ва 8 ўта хавфли вазиятларда тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Стракоша ("Лацио") эса дарвоза томон йўлланган хавфли 6 зарбадан кейин тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Олдинда ким "қовун туширяпти"? Умуман олиб айтганда, ҳужум чизиғидаги барча. Сансоне, Орсолини, Сориано, Сантандер ўта қулай имкониятлардан ҳам ноаниқ зарба беришни "уддалашмоқда". Ортиқча эътирозларга сабаб бўлмаётган ягона инсон – Родриго Паласио (шериклари унга икки бор қулай вазият яратиб беришди ва у ҳар икки сафар гол урди).

Сансоне ва Крейчи яратиб бераётган вазиятлардан кейин шериклари урганларидан икки маротаба кўпроқ гол уришлари зарур эди. 

Жамоа деярли мавсум бошидан буён бош мураббийсиз ҳаракат қилмоқда. 13 июль куни Михайлович пресс-конференцияда лейкемияга чалинганини эълон қилганди. Мавсумолди машғулотларни ҳам "Болонья" унинг бевосита иштирокисиз ўтказди: у клиникада ётган, жамоа билан видеоалоқа орқали суҳбатлашиб турди. Мавсум стартидан етти тур ўтиб, октябрь ўрталарида мураббий қайтди.

"Брешия"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг "Болонья", ўша учрашувда жамоа 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган, аммо якунда 4:3 ҳисобидаги ғалаба қозонди, футболчилар Михайлович ётган шифохонага келдилар ва мураббий исмини айтиб олқишладилар. Синиша эса кулганча уларга ойна ортидан қараб турарди.

Паласио ўйиндан сўнг шундай деб интервью берди: Танаффус вақтида Михайлович жамоа билан боғланди ва футболчилар ўз кучларига ишонишларини талаб қилди. Бу иш берди ва иккинчи бўлимда барчамиз қўшимча энергияга эга бўлгандек ҳаракат қилдик. Айнан унинг менталитети сабаб биз шундай ўйин кўрсатяпмиз". Аввалроқ Сансоне ҳам бутун жамоа мураббий учун курашаётганини айтиб ўтганди.

Болоньяда Михайловични қаттиқ ҳурмат қилишади, сабаби ўтган мавсум у мўъжиза кўрсатди. Клуб Филиппе Индзаги қўл остида январь охирида ҳам 18-ўринда эди, бор йўғи 13 очко ва 10 та урилган гол. Кейин Михайлович келди ва 31 очко, 9 ғалаба, 38 та гол. Биринчи ўйиндаёқ "Болонья" "Интер"ни доғда қолдирди (бу 14 ойдан бери сафардаги илк ғалаба эди). Мавсмни жамоа 10-поғонада якунлади.

Синиша буни шундай ифодалаганди: "Мен шунчаки футболчилар билан дилдан суҳбатлашдим, уларни тингладим, нима истаётганимни тушунтирдим ва улар барчасини қойиллатиб бажаришди".

Ёзда Михайлович "Рома"нинг таклифини рад этди ва "Болонья" билан шартномани узайтирди. Қойил қолмай илож йўқ!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика