

"The Sun Football" маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" 28 ёшли бразилиялик марказий ярим ҳимоячининг трансфери бўйича музокараларнинг якуний босқичига етиб келди.
Хабар қилинишича, трансфер суммаси тахминан 69 миллион еврони ташкил этади ва бу сумма "Ньюкасл"ни қониқтирмоқда.

Гимараэснинг ўзи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишга қарор қилган. У "Манчестер Юнайтед"да совринлар учун курашиш имконияти "Ньюкасл"га нисбатан анча юқори деб ҳисобламоқда.
Бразилиялик футболчи жорий мавсум 35 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли пас узатди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.



