UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  8 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  0 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1

Европа лигаси. "Шериф" "Брага"ни ишончли тарзда мағлуб этди, Яхшибоев 89 дақиқа ўйнади Янгиликлар

Европа лигаси. "Шериф" "Брага"ни ишончли тарзда мағлуб этди, Яхшибоев 89 дақиқа ўйнади

Теглар :  ШерифБрага
Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган "Шериф" — "Брага" учрашуви якунланди.

"Шериф" — "Брага" 2:0

Гол: 1:0 – 43, пенальти Тилль, 2:0 – 82 Траоре.

Шериф – Атанасиадис, Эвангелу, Раделич, Петро, Джульен, Бруно, Тилль (Кожокарь, 90), Николов (Киабу, 89), Яхшибоев (Белоусов, 89), Траоре, Янсане (Абдулбасит, 78).

Брага – Матеус, Ян Коуто, Оливейра, Тормена, Бруну Родригеш, Андре Каштру (Андре Орта, 64), Эль-Мусрати, Медейруш (Фернандеш, 79; Фале, 86), Рикарду Орта, Витор Оливейра (Абель Руис, 64), Родригу Гомеш (Моура, 64).

Огоҳлантириш: Петро (15).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Шериф" "Брага" устидан ишончли ғалабага эришди. Жавоб ўйини келаси ҳафта бўлиб ўтади.

90+5. Ўзгариш: Кожокарь Тиллни алмаштирди.

90+4. Орта бугун ҳар бало қилиь кўрди, лекин ҳеч "кетмони учмади".

90+2. Орта ҳужумда қўлларини ишга солишга ҳаракат қилди, ҳакам эса буни пайқаь қолди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Шериф" да икки ўзгариш: Николов ва Яхшибоев майдонни тарк этди, Мусса Киабу ва Александр Белоусов баҳсга қўшилди.

88. ЗАРБА! Ўнг қанотдан бошланган ҳужум натижасида марказда турган Орта тўхтатмасдан зарба йўллади, Атанасиадис ўз ўрнида.

86. Захирадан майдонга тушган Рожер Фернандеш жароҳат сабаб яна захирага олинди. Унинг ўрнига Мигел Фале ўйинга қўшилди.

82. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Траоре орадаги фарқни оширди! Бруну Родригеш тўпни тўхтатишда сирғалиб кетди, бунинг оқибатида тўпни олиб қўйган Траоре дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, ҳисобни жамоаси учун мустаҳкамлади.

79. "Брага"да ўзгариш: Рожер Фернандеш Юри Медейрушни алмаштирди.

79. Ҳозиргина майдонга тушган Халид узоқдан зарба бериб кўрди, бироқ ўхшамади.

78. Ўзгариш: Янсане майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Халид Абдулбасит ўйинга қўшилди.

75. ЗАРБА! Моуранинг зарбасини Атанасиадис катта қийинчилик билан қайтарди, у тўпни ўзига тўғрилаб олгунча рақибнинг икки футболчиси оғзини очиб қолди.

74. Ортанинг зарбасига "Шериф"нинг икки футболчиси белларини қалқон қилди.

73. Яхшибоев бошлаган яна бир қарши ҳужум бурчак тўпи ишланиши билан якунланди.

70. Яхшибоев қарши ҳужумда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, натижада ҳужум амалга ошмай қолди.

66. Медейруш ҳафтанинг энг чиройли голини киритиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси аниқ чиқмади.

64. "Брага" биратўла учта ўзгаришга қўл урди.

63. Траоре майдонда оёғини ушлаганча ағанаб ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

60. ЗАРБА! Радерлич тўпни олдинга, Яхшибоевга оширди, икки рақибининг ўртасида турган Жасур эса Траорега пас берди, Траоренинг зарбасидан сўнг мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

59. Майдон марказида Ортага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бруно рақибини чегарадан ўтказгиси келмади.

57. "Брага"нинг ҳужуми ўхшамай қолди. Ўнг қанотга узатилган тўпга жамоа ярим ҳимоячиси етолмади.

55. Медейруш ўз омадини синаб кўрди, унинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

51. "Шериф" қарши ҳужум ташкиллаштираётганди, бироқ Янсане тўпни тўхтатишда 5 баҳога ўқимаганлигини кўрсатиб қўйди.

49. Атанасиадис ҳимоячи вазифасини бажарди, қарши ҳужумда Яхшибоев Янсанени олдинга бошлади, бироқ Матеус вақтида олдинга чиқиб, хавфни бартараф этиш билан бирқ қаторда рақиб ҳужумчисини майдонга қулатди.

47. Каштруга нисбатан майдон марказида қоида бузилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Сурат биздан, изоҳ сиздан

Шу ўйин билан бир вақтда бошқа учрашувлар ҳам бўлиб ўтмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг қуйидаги ҳисоблар қайд этилмоқда:

Зенит — Бетис 2:3

Барселона — Наполи 0:1

Боруссия Д — Рейнжерс 0:2

Биринчи бўлим якунланди.

45+4. "Брага" чап қанотдан икки бор хавфли ҳужум амалга оширди, марказий ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди.

45+3. Кастронинг олдинга узатмаси кучлилик қилди.

45+2. "Брага" биринчи бўлимда вазиятни ўнглаган ҳолда танаффусга чиқишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳужумни якунлашда уоарга омад етишмаяпти.

45. Нидерландиялик ҳакам биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди.

42. Тилль 11 метрли нуқта қаршисида турибди. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дарвозабон йўналишни топди, бироқ қайтара олмади.

40. Яхшибоевнинг узатмаси Кастронинг қўлига теккан экан. Пенальти! Янсане "уҳҳҳ" деб юборди ичида.

39. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ! Йўқ, бекор қилинди. Яхшибоевнинг ўнг қанотдан оширган тўпига "Шериф" футболчиси бош билан зарба берди, бироқ дарвозага кириб бораётган тўпга офсайдда турган Янсане тегиниб қўйди. Қизиқ томони, ҳакам ВАР билан пенальти бўйича гаплашмоқда.

35. Пала-партиш узатмалар бўлиб кетди бир дақиқа ичида, тўп уёқдан-буёққа парвоз қилди.

32. Яхшибоев чап қпнотдан олдинга ёриб кирди ҳамда марказга тўпни узатди, Янсанедан ўтиб Тиллга етиб келган тўп, зарба натижасида ноаниқ кўриниш олди.

31. Яхшибоев бурчак тўпини амалга оширди, бироқ ҳужум беўхшов зарба билан якунланди.

28. Эвангелу жамоасини голдан қутқариб қолди. "Брага" футболчиси Орта дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси дарвозабондан ўтиб кетди, аммо ҳимоячи сўнгги лаҳзаларда жамоаси жонига оро кирди. Ундан олдинроқ Янсане шунга ўхшаш вазиятдан фойдалана олмаганди.

26. "Шериф" футболчиси шеригини олдинга бошлаганди, аммо шериги Усэйн Болт бўлса ҳам тўпга етолмасди.

24. "Брага" футболчиси ҳужумда қоида бузди.

23. Жульен чап қанотда йиқитилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини эътироф берди. Дод-войингни кимга айтсанг айтавер, деди.

20. Раделич яна бир бор мудофаада қаҳрамонлик кўрсатди. У ўз жарима майдонига ёриб кирган Витор Оливейранинг оёқлари остига ташланиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19. Раделич тўпни аутга "парвоз қилдириш" орқали рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.

18. Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич: 39-61

15. Огоҳлантириш. Чарльз Петро катта тезликда кетаётган Ян Коутони тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

14. Траорега нисбатан қўполлик ишлатилди. Чап қанотда стандарт вазият юзага келди, бироқ ҳужум кўнгилдагидек чиқмади.

11 ЗАРБА! Раделич қўпол хатога йўл қўйиб, рақибига тўпни олдириб қўйди. Медейрушнинг зарбасини эса Атанасиадис эгаллаб олди.

9. Траоре финтлар ишлатиб, шеригига тўп узатди. Бироқ шериги ўнг қанотга тўпни узатишда хатога йўл қўйди.

6. "Шериф" аъзоси илк зарбасини амалга оширди, ноаниқ. Ҳужумни Яхшибоев бошлагани таҳсинга лойиқ.

4. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Бугунги ўйинни Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда.

Гарчи вилоятларда чироқ билан боғлиқ муаммо бўлаётган бўлса-да, бизнинг эфир чироқларимиз сизнинг футбол дунёнгизни ёритиб боришга ҳаракат қилади.

"Шериф" сўнгги 8 ўйиннинг 6 тасида ютқазмаган. Шунингдек, сўнгги 5 ўйинда ўртача 2.40 та гол уриб, 0.80 та гол ўтказиб юборган.

"Шериф" сафига яқинда қўшни қозоғистонлик ҳужумчи Данил Анкудинов келиб қўшилди. У Яхшибоевга рақобатчи бўлиши мумкин, бироқ бугун ўзбекистонлик форвард баҳсни асосий таркибда бошлайди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сурадиган "Шериф" жамоаси иштирокидаги баҳс гувоҳи бўламиз.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика