UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Big name, Big team, Big coach...  2 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  5 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  10 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  25 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1

Европа лигаси. Бугунги ўйинлар анонси Янгиликлар

Европа лигаси. Бугунги ўйинлар анонси

Теглар :  Европа лигаси
Бугун Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасидаги 16та ўйин бўлиб ўтади.


Марказий учрашув сўзсиз Мёнхенгладбахда кечади. "Боруссия Мёнхенгладбах" ўз уйида Италиянинг кучли жамоаларидан бири саналган "Фиорентина"ни қабул қилади. Бу иккала жамоанинг миллий чемпионатдаги ишлари юришмаяпти. "Боруссия" бундеслигада 10-ўринда бораётган бўлса, "Фиорентина" А Серияда 8-поғонани эгаллаб турибди. "Боруссия М" Дитер Хеккинг келганидан кейин натижалар борасида ўсишга эришди ва турнир жадвалининг қуйи қисмидан қочишга муваффақ бўлди. "Фиорентина" ҳам барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Шу боисдан ҳам бу икки жамоа ўз омадини Европа лигасида қидириши ва ушбу мусобақада муваффақият қозониб, мухлислар олдидаги ўз айбини шу орқали ювишга ҳаракат қилиши мумкин.

"Боруссия М"нинг энг хавфли футболчиси - Торган Азар


Европа лигасидаги яна бир эътиборга молик учрашув "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Жозе Моуринью бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Сент-Этьен"ни имтиҳондан ўтказади.

Маурицио Почеттинонинг "Тотенхэми" Бельгияга сафар уюштиради. "Шпорлар" "Гент" қаршилигини енгишга уриниб кўришади.

Испанияда "Виьярреал" "Рома" билан тўқнашади. Бу ўйин ҳам кўпчилик мухлисларнинг эътиборида бўлиши шубҳасиз.

Европа лигаси 1/16 финал босқичидаги илк ўйин Краснодарда бошланади. Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси ўз уйида "Фенербаҳче" билан куч синашади.


Европа лигаси.

1/16 финал.

Дастлабки учрашувлар.

"Краснодар" (Россия) - "Фенербаҳче" (Туркия) (21:00)

"Ростов" (Россия) - "Спарта" (Чехия) (23:00)

"Олимпиакос" (Греция) - "Османлиспор" (Туркия) (23:00)

"Лудогорец" (Болгария) - "Копенгаген" (Дания) (23:00)

"Гент" (Бельгия) - "Тоттенхэм" (Англия) (23:00)

"Астра" (Руминия) - "Генк" (Бельгия) (23:00)

"АЗ Алкмаар" (Голландия) - "Лион" (Франция) (23:00)

"Боруссия М" (Германия) - "Фиорентина" (Италия) (23:00)

"Сельта" (Испания) - "Шахтёр" (Украина) (23:00)

"Вильярреал" (Испания) - "Рома" (Италия) (01:05)

ПАОК (Греция) - "Шальке" (Германия) (01:05)

"Манчестер Юнайтед" (Англия) - "Сент-Этьен" (Франция) (01:05)

"Легия" (Польша) - "Аякс" (Голландия) (01:05)

"Хапоел Беер Шева" (Исроил) - "Бешиктош" (Туркия) (01:05)

"Атлетик" (Испания) - АПОЕЛ (Кипр) (01:05)

"Андерлехт" (Бельгия) - "Зенит" (Россия) (01:05)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика