Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди

Alisher Ostonov
18 янв 2026
Бельгия Про лигаси 21-тур доирасидаги "Дендер" — "Антверпен" ўйини бўлиб ўтди.

"Антверпен" жамоаси қайдномасидан узоқ муддатли жароҳатдан сўнг сафга қайтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ўринбоев ўрин олди, аммо захирада қолди.

Ўйин эса мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ғалаба голини 32-дақиқада "Дендер" ярим ҳимоячиси Роман Квет урди.

"Антверпен" Бельгия чемпионатида 21 ўйиндан сўнг 27 очко билан 8-ўринда, "Дендер" эса 16 очко билан сўнгги, 16-ўринда бормоқда.


18 янв 2026, 20:00
Dender — Antwerp
1 – 0
Тугади



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia