

Баҳс 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Меҳмонлар сафида Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада алмаштирилди. Жамоанинг янги ўйинчиси Игорь Сергеев 46-дақиқада янги жамоаси учун илк бор майдонга чиқди.
“Персеполис” чемпионат турнир жадвалида 16 ўйиндан сўнг 28 очко билан учинчи ўринда бормоқда.




