UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  3 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  12 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10

Европа чемпионлар лигаси. "Ювентус" - ФИНАЛДА! Янгиликлар

Европа чемпионлар лигаси. "Ювентус" - ФИНАЛДА!

ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Ювентус" - "Монако" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Дани Алвеснинг пасидан сўнг Манджукич боши билан зарба йўллади, Субашичнинг қайтарган тўпини яна Марионинг ўзи дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0.

Биринчи тайм охирида дарвозабондан қайтган тўпни дани Алвес узоқ масофадан кучли зарба билан ҳисобни яна оширди - 2:0.

69-дақиқада Килиан Мбаппе Буффон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишга эришди - 2:1.

Ўйинда боқша гол урилмади ва "Ювентус" умумий 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб Европа чемпионлар лигаси финалига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи финалчи номи "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.



"Ювентус" - "Монако" 2:1

Голлар: 1:0 – 33 Манджукич, 2:0 – 44 Дани Алвес, 2:1 – 69 Мбаппе.

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Бенатия, 85), Пьянич, Хедира (Маркизио, 10), Дани Алвес, Манджукич, Дибала (Куадрадо, 54), Игуаин.
Монако –   Субашич, Жемерсон, Глик, Сидибе, Менди (Фабиньо, 55), Бернарду Силва (Лемар, 69), Моутинью, Мбаппе, Бакайоко (Жермен, 78), Раджи, Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Фалькао (40), Менди (51), Бонуччи (74).





Асосий таркиблар қуйидагича кўриниш олган


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

1. "Монако" асосий таркибига киритилган Набил Дирар баҳсга тайёр эмаслиги учун Бенжамин Менди майдонга тушди

5. УХХХХХХХХХХ! Мбаппе дарвоза устунини нишонга олди! Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам қайд этилди


10. Мажбурий ўзгариш. Жароҳат олган Сами Хедира ўрнига Клаудио Маркизио тушди


15. Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда



25. ЗАРБАААААААА! Манджукич бирга бир вазиятдан зарба берди, Субашич тўпни қайтарди!

31. ЗАРБАААААААА! ФАЛЬКАОООООО! БУФОООООООН! Ўйиндан ташқари ҳолат бўлса ҳам Жижи тўпни қайтарди!

.

33. ГОООООООООООООООООООООЛ! Дани Алвеснинг пасидан сўнг Манджукич боши билан зарба йўллади, Субашичнинг қайтарган тўпини яна Марионинг ўзи дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0. Умумий ҳисоб 3:0! 

Қуйида голни томоша қилинг (TAS-IX эмас)



45. ГООООООООООООООООООООООООЛ! СУПЕР ГОЛ! ДАНИ АЛВЕС узоқ масофадан кучли зарба билан ҳисобни яна оширди - 2:0.

Қуйида Алвеснинг голини томоша қилинг (TAS-IX Эмас)



46. Иккинчи тайм бошланди.

55. Иккала жамоа таркибида ўзгариш. Дибала ўрнига Куадрадо, Менди ўрнига Фабиньо тушди

69. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МБАППЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! Ёш йигитча барибир ўз ниятига етди 2:1!




73. УХХХХХХХХ! Глик ҳозир Игуаиннинг оёғини босиб ўтиб кетди! Жуда жирканч вазият!



90. Учрашувнинг асосий вақти тугади. "Ювентус" мухлисларини финал билан табриклаймиз! яна 3 дақиқа бор

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "ЮВЕ" финалда!


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика