UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  19 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Европа Чемпионлар Лигаси қуръа ташланди: "Реал" "Атлетико" билан, "Барса" эса ПСЖга қарши ўйнайди Янгиликлар

Европа Чемпионлар Лигаси қуръа ташланди: "Реал" "Атлетико" билан, "Барса" эса ПСЖга қарши ўйнайди

УЕФА штаб-квартирасида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳслари учун қуръа ташлаш маросимидан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Чорак финал жуфтликлари:

"Ювентус" - "Монако"
"Порту" - "Бавария"
"Атлетико" - "Реал"
ПСЖ - "Барселона"


Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 14-15 апрель кунлари бўлиб ўтса, жавоб ўйинлар 21-22 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ярим финалга эса 24 апрель куни қуръа ташланади.


Ва ниҳоят сўнгги жуфтлик ўз-ўзидан маълум: "Ювентус" - "Монако"

Учинчи жуфтлик: "Порту" - "Бавария"

Иккинчи жуфтлик: "Атлетико" - "Реал"

Дастлабки жуфтлик ПСЖ - "Барселона"


Бошланди!

Қуръани олиб бориш учун "Боруссия Д"нинг собиқ футболчиси Карл Хайнц-Ридел таклиф қилинди. Демак, айнан у бугунги жуфтликларни аниқлаб беради.

Қуръа ташлаш жараёни бошланмоқда. УЕФА бош котиби Жианни Инфантино қуръа тартиби ҳақида сўзламоқда.






Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ЕЧЛнинг ушбу босқичида 2010 йилдан бери илк маротаба Франциядан икки жамоа иштирок этмоқда.

Англия клублари эса нимчорак финалда мусобақани тарк этишга мажбур бўлдилар.


Қуръадан олдинги фикрлар:

"Бавария" футболчиси Марио Гетце: "Мусобақанинг ушбу босқичида осон ўйин бўлмайди. Шу сабабли ким билан тушишнинг фарқи йўқ"


"Ювентус" футболчиси Жоржио Кьеллини: "Турнирда учта жамоа қолганларга қараганда бир қадам олдинда бўлади. Булар: "Бавария", "Барселона" ва "Реал". Агар кимнидир танлаш имконияти бўлса "Бавария"ни танлаган бўлардим. Кучли саккизликда эканлигимиздан мамнунман".

"ПСЖ" футболчиси Марко Верратти: "Ушбу босқичда турнир фаворитлари - "Бавария", "Барса" ёки "Реал"лардан бири билан тўқнаш келишга қарши эмасдим".
 

Чорак финалга етиб келган жамоалар:

ПСЖ
"Барселона"
"Атлетико"
"Ювентус"
"Реал Мадрид"
"Бавария"
"Монако"
"Порту"

Сизнингча бугун қандай жуфтликлар тўқнаш келишади?

Ассалому алайкум. Бугун Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигаси мусобақаларининг чорак финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросимнинг тафсилотлари билан сайтимиз орқали танишиб боринг!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика