UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  15 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

ЕВРО-2016. Германия - Италия учрашуви превьюси Янгиликлар

ЕВРО-2016. Германия - Италия учрашуви превьюси

Бугун Евро-2016 чорак финалидан ўрин олган Германия - Италия учрашуви бўлиб ўтади.

Евро-2016, 1/4 финал.
ГЕРМАНИЯ - ИТАЛИЯ
2 июль. Бордо. "Стад-де-Бордо" стадиони. 23:55
Бош ҳакам
- Виктор Кашшаи (Венгрия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Германия: Нойер; Киммих, Боатенг, Хуммельс, Хеведес; Кроос, Хедира; Мюллер, Озил, Дракслер; Гомес.

Сариқ карточкаси бор футболчилар: Боатенг, Хуммельс, Хедира, Киммих, Озил


Италия: Буффон; Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини; Флоренци, Стураро, Пароло, Жаккерини, Де Шильо; Пелле, Эдер.

Ўйнамайди: Кандрева (жароҳат), Тьяго Мотта (дисквалификация)

Сўроқ остида: Де Росси (жароҳат)

Сариқ карточкаси бор футболчилар: Бардзальи, Бонуччи, Буффон, Кьеллини, Де Росси, Де Шильо, Эдер, Инсинье, Пелле, Сиригу, Дзадза



Бордо шаҳридаги "Стад-де-Бордо" стадионида ЕВРО-2016нинг тўртта ўйини бўлиб ўтди. Уэльс - Словакия (2:1), Австрия - Венгрия (0:2), Бельгия - Ирландия (3:0), Хорватия - Испания (2:1). Германия ва Италия учрашуви стадион учун ЕВРО-2016даги охирги ўйин бўлади.

Баҳсни венгриялик Виктор Кашшаи бошқариб боради. Ушбу ҳакам Франция ва Руминия ўртасидаги (2:1) ва Италия - Швеция (1:0) учрашувларида ишлаган. Кашшаи мана шу икки ўйинда 7та сариқ карточка кўрсатган ва 1 марта пенальти белгилаган.

Германия термажамоаси Италияга катта мусобақаларда 3 марта ярим финалда ютқазган. Улар орасида ЕВРО-2012 ярим финали ҳам бор.

Ўзаро 20та ўйинда Италия 11 марта ғалаба қозонган, 5та учрашувда немислар зафар қучишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида тугаган.

Италия терма жамоаси 8та расмий ўйинда Германияга умуман ютқазмаган. Италиянинг 11 нафар футболчисида сариқ карточка бор. Ушбу жуфтлик ғолиби 7 июнь куни Франция - Исландия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика