Бундестимда Клопп даври бошланадими?

Sherzod Nurmatov
12 мар 2026
Германиялик собиқ мураббий Юрген Клопп ЖЧ-2026'дан Германия терма жамоаси бошқарувига келиши мумкин.

Бу ҳақда "Bild" хабар бермоқда.

Ҳозир миллий жамоани Юлиан Нагельсманн бошқаряпти, бироқ унинг келажакдаги иши бўлажак мундиалда терманинг натижаларига боғлиқ бўлади. Немис футболи раҳбарияти 2018 ва 2022 йилги турнирлардаги муваффақиятсизликлардан кейин жиддий натижа кутмоқда, ўша мусобақаларда жамоа гуруҳдан ҳам чиқа олмаганди.

Айни пайтда Клопп "Red Bull" компаниясида глобал футбол йўналиши раҳбари лавозимида ишлайди. Аввалроқ ОАВда мутахассисга Мадриднинг "Реал"и қизиқиш билдиргани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild