

Мадридликлар бир неча йилдан буён германиялик мутахассисни кузатиб келмоқда ва уни харизмаси ва узоқ муддатда жамоаларни юқори даражага олиб чиқиши учун қадрлашади. Клубдагилар айнан шундай мураббий "қаймоқранглилар"ни янги ғалабалар сари етаклай олишига ишонишмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирча расмий музокаралар ўтказилмаган, бироқ агар Клопп мураббийлик фаолиятига қайтишга қарор қилса, айнан "Реал" уни қизиқтириши мумкин бўлган вариант бўлиши мумкин.
Клопп 2024 йилнинг ёзида "Ливерпул"ни тарк этган, 2025 йилнинг январидан эса “Ред Булл” тузилмасида футбол йўналишининг глобал раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.
Альваро Арбелоа 2026 йилнинг январида "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ўрнини эгаллади. Аввалроқ, 43 ёшли испаниялик муваффақиятсиз натижалар фонида мадридликлар жамоаси футболчиларининг қўллаб-қувватлашини йўқотиши ҳақида хабар берилганди.



