UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Эшитдик-да! Равшан Эрматов – ЎФА президенти вазифасини вақтинча бажарувчи  1 18:20Гвардиола "Манчестер Сити"дан "Барселона" етакчисини сотиб олишни сўради  2 17:58Расман: "Рома" дарвозабони "Ланс" сафига қўшилди  0 17:39Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"даги илк машғулотини ўтказди  22 17:23"Милан" Уокерни "Манчестер Сити"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда  1 16:57Amazon Англия терма жамоасининг янги авлоди ҳақида фильм чиқаради  1 16:35Тарихда шу кун. Бакаевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1  5 16:12Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов ортидан навбатдаги трансферини эълон қилди  9 15:58Эшитдик-да! "Пахтакор"га колумбиялик ҳужумчи келмоқда  14 15:38"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда  0 15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  11 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  4 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  16 13:39"Лечче" футболчиси Аморимнинг биринчи хариди бўлиши мумкин  0

Эътиборсизлик ва лоқайдлик оқибати (Мулоҳаза) Янгиликлар

Эътиборсизлик ва лоқайдлик оқибати (Мулоҳаза)

Журналист Фарҳод Норбўтаев “Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган “Нефтчи” деган мақола ёзганди, орадан кўп ўтмай “Нефтчи” футбол клуби раиси Комилжон Мирзабоев дарҳол матбуот анжумани ташкил этиб, ўша мақолага нисбатан ўз муносабатини билдирди.
Матбуот анжуманида Фарҳод Норбўтаевнинг ўзи ҳам иштирок этди.

Гап бу керда кимнинг ҳақ, кимнинг ноҳақлигида эмас, балки танқид жавобсиз қолмади ва клуб томонидан расмий жавоб қайтарилди. Тўғриси, бу ҳол мени қувонтирди. Асл ҳақиқат мана шундай баҳслардагина юзага чиқади. Водий футболи ҳеч қачон жиддий танқидни беэътибор қолдирмаган.

Ана энди Тошкентдаги вазиятга эътибор қаратамиз. Тошкент – ўзбек футболининг ўчоғи. ЎФФ ҳам, ПФЛ ҳам, футзал ассоциацияси ҳам шу ерда жойлашган. Халқаро ўйинларнинг 95 фоизи пойтахтда ўтказилади. Хуллас, футболда энг муҳим масалалар Тошкентда ёки Тошкент орқали ҳал қилинади. Лекин бу ерда кимлар ишлаяпти?

ЎФФни сенатор Мираброр Усмонов бошқаряпти. У киши терма жамоа жиддий равишда танқид қилинганида ўтган йил “Футбол шарҳи” орқали ҳар ҳолда жавоб қайтардилар. ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометов, бу одамни қанча танқид қилманг, бепарво. Вазиятларга ўта совуққонлик ва лоқайдлик билан ёндошади. Масалан, мени тинмай танқид қилишганида оч қорним, тинч қулоғим деб жимгина футболдан чиқиб кетардим. Чунки ҳамма нарсанинг ўз чегараси бор. Магометов нега танқидларни бепарволик билан қарши олади? Нима учун кўзида ўт чақнамайди? Ўзбек футболи ривожи учун ёниб-куймаган одамга келажакни ишониб топшириш мумкинми?

Терма жамоалар марказини Асқар Толибжонов бошқармоқда. Ўрмонга ўт кетса-ю, бу кишининг палаткаси ёнмаса бўлди. Толибжонов охирги пайтда қачон мақталди? Тўғриси, мен эслолмаяпман. Нуқул танқид кетидан танқид. Лекин Асқар ака ҳалиям танқидларга жавоб бергани йўқ. Демак, бир камчилиги бор. Йўқса, ўзбекнинг бекордан бекорга жим турганини қачон кўргансиз?

Ўзбекистон U-22 олимпия терма жамоасини Шуҳрат Мақсудовга топширишди. Мақсудов жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида ҳатто гуруҳдан чиқа олмай қайтиб келди. Яна танқидлар бошланди. Тўғри-да, ахир бу жамоадан биз 2016 йилги Олимпиада ўйинларига боришни талаб қиляпмиз. Жамоа кўрсатган ўйин эса олий лига савияси қадар. Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий бўлганига 4 ойча бўлиб қолди, лекин расман ҳалиям халққа таништирилгани йўқ. Осиё чемпионатидаги муваффақиятсизлик учун Мақсудовни роса танқид қилишди, мухлислар томонидан аёвсиз фикрлар билдирилди, лекин у киши миқ этгани йўқ. Дарҳол ЎФФ матбуот бўлимига чиқиб, мен матбуот конференцияси ташкил қилмоқчиман, танқидларга жавоб беришни хоҳлайман деса бўларди, лекин у кишиям индамади.

Мана энди “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида ҳатто гуруҳдан чиқа олмагани учун Миржалол Қосимов танқид қилинмоқда. Сайтларда ҳатто “Бунёдкор” ўзбек клубларини ОЧЛдан маҳрум қилди деган гаплар ёзилди. Энди келаси йил бизга яна 1+2 берилар экан. Бу дегани иккита жамоа плей-оффдан ўта олмайди, биттаси гуруҳда қолиб кетади. Мана, келаси йилги чемпионлар лигаснинг биз учун тузиб чиқилган сценарийси. Аммо Қосимов ҳам асосан ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида қатнашиш билан кифояланмоқда. Айтайлик, “Бунёдкор” Тошкентга қайтиб келгач, Миржалол Қўшоқович дарҳол ОАВни йиғиб ОЧЛдаги муваффақиятсизлик сабабларини тушунтириб берадими? Буни энди вақт кўрсатади.   

Ким ҳақ: журналист Норбўтаевми ёки раҳбар Мирзабоев? Буни яхшиси мухлислар ҳал қилгани маъқул. Энг асосийси бу ерда дастлаб танқид қилинди, кейин шунга яраша жавоб қайтарилди. Яъни, танқид жавобсиз қолмади. Тошкентда эса шунча танқид жавобсиз қолиб кетяпти. Бу худди “Ит ҳурар, карвон ўтар” мақолига ўхшаб қолмаяптими? Назаримда, бир қатор мураббий ва мутахассисларнинг эътиборсизлиги ва ўта лоқайдлиги туфайли футболимиз мана шу даражага келиб қолмадими? Футбол ривожи ҳақида кўпчилик ўйламай қўйдими? Наҳотки, аксарият футбол корчалонларини мавжуд вазият яхшигина қониқтираётган бўлса?

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика