UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  0 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  6 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  7 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  4 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6

Эътиборсизлик ва лоқайдлик оқибати (Мулоҳаза) Янгиликлар

Эътиборсизлик ва лоқайдлик оқибати (Мулоҳаза)

Журналист Фарҳод Норбўтаев “Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган “Нефтчи” деган мақола ёзганди, орадан кўп ўтмай “Нефтчи” футбол клуби раиси Комилжон Мирзабоев дарҳол матбуот анжумани ташкил этиб, ўша мақолага нисбатан ўз муносабатини билдирди.
Матбуот анжуманида Фарҳод Норбўтаевнинг ўзи ҳам иштирок этди.

Гап бу керда кимнинг ҳақ, кимнинг ноҳақлигида эмас, балки танқид жавобсиз қолмади ва клуб томонидан расмий жавоб қайтарилди. Тўғриси, бу ҳол мени қувонтирди. Асл ҳақиқат мана шундай баҳслардагина юзага чиқади. Водий футболи ҳеч қачон жиддий танқидни беэътибор қолдирмаган.

Ана энди Тошкентдаги вазиятга эътибор қаратамиз. Тошкент – ўзбек футболининг ўчоғи. ЎФФ ҳам, ПФЛ ҳам, футзал ассоциацияси ҳам шу ерда жойлашган. Халқаро ўйинларнинг 95 фоизи пойтахтда ўтказилади. Хуллас, футболда энг муҳим масалалар Тошкентда ёки Тошкент орқали ҳал қилинади. Лекин бу ерда кимлар ишлаяпти?

ЎФФни сенатор Мираброр Усмонов бошқаряпти. У киши терма жамоа жиддий равишда танқид қилинганида ўтган йил “Футбол шарҳи” орқали ҳар ҳолда жавоб қайтардилар. ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометов, бу одамни қанча танқид қилманг, бепарво. Вазиятларга ўта совуққонлик ва лоқайдлик билан ёндошади. Масалан, мени тинмай танқид қилишганида оч қорним, тинч қулоғим деб жимгина футболдан чиқиб кетардим. Чунки ҳамма нарсанинг ўз чегараси бор. Магометов нега танқидларни бепарволик билан қарши олади? Нима учун кўзида ўт чақнамайди? Ўзбек футболи ривожи учун ёниб-куймаган одамга келажакни ишониб топшириш мумкинми?

Терма жамоалар марказини Асқар Толибжонов бошқармоқда. Ўрмонга ўт кетса-ю, бу кишининг палаткаси ёнмаса бўлди. Толибжонов охирги пайтда қачон мақталди? Тўғриси, мен эслолмаяпман. Нуқул танқид кетидан танқид. Лекин Асқар ака ҳалиям танқидларга жавоб бергани йўқ. Демак, бир камчилиги бор. Йўқса, ўзбекнинг бекордан бекорга жим турганини қачон кўргансиз?

Ўзбекистон U-22 олимпия терма жамоасини Шуҳрат Мақсудовга топширишди. Мақсудов жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида ҳатто гуруҳдан чиқа олмай қайтиб келди. Яна танқидлар бошланди. Тўғри-да, ахир бу жамоадан биз 2016 йилги Олимпиада ўйинларига боришни талаб қиляпмиз. Жамоа кўрсатган ўйин эса олий лига савияси қадар. Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий бўлганига 4 ойча бўлиб қолди, лекин расман ҳалиям халққа таништирилгани йўқ. Осиё чемпионатидаги муваффақиятсизлик учун Мақсудовни роса танқид қилишди, мухлислар томонидан аёвсиз фикрлар билдирилди, лекин у киши миқ этгани йўқ. Дарҳол ЎФФ матбуот бўлимига чиқиб, мен матбуот конференцияси ташкил қилмоқчиман, танқидларга жавоб беришни хоҳлайман деса бўларди, лекин у кишиям индамади.

Мана энди “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида ҳатто гуруҳдан чиқа олмагани учун Миржалол Қосимов танқид қилинмоқда. Сайтларда ҳатто “Бунёдкор” ўзбек клубларини ОЧЛдан маҳрум қилди деган гаплар ёзилди. Энди келаси йил бизга яна 1+2 берилар экан. Бу дегани иккита жамоа плей-оффдан ўта олмайди, биттаси гуруҳда қолиб кетади. Мана, келаси йилги чемпионлар лигаснинг биз учун тузиб чиқилган сценарийси. Аммо Қосимов ҳам асосан ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида қатнашиш билан кифояланмоқда. Айтайлик, “Бунёдкор” Тошкентга қайтиб келгач, Миржалол Қўшоқович дарҳол ОАВни йиғиб ОЧЛдаги муваффақиятсизлик сабабларини тушунтириб берадими? Буни энди вақт кўрсатади.   

Ким ҳақ: журналист Норбўтаевми ёки раҳбар Мирзабоев? Буни яхшиси мухлислар ҳал қилгани маъқул. Энг асосийси бу ерда дастлаб танқид қилинди, кейин шунга яраша жавоб қайтарилди. Яъни, танқид жавобсиз қолмади. Тошкентда эса шунча танқид жавобсиз қолиб кетяпти. Бу худди “Ит ҳурар, карвон ўтар” мақолига ўхшаб қолмаяптими? Назаримда, бир қатор мураббий ва мутахассисларнинг эътиборсизлиги ва ўта лоқайдлиги туфайли футболимиз мана шу даражага келиб қолмадими? Футбол ривожи ҳақида кўпчилик ўйламай қўйдими? Наҳотки, аксарият футбол корчалонларини мавжуд вазият яхшигина қониқтираётган бўлса?

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика