UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  9 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов Янгиликлар

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов

1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоасиз бош мураббийи сифатида зафар қучган Рустам Акрамов айни пайт жуда қийин аҳволда.

Бизга маълум бўлишича, футбол профессори Рустам Акрамович Акрамов ётоқдан тура олмайдиган ҳолга келиб қолган. У киши 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин руҳан сиқилиш ҳолатига тушиб, ҳатто инсультни бошдан ўтказди. Инсульт бу - бош мия қон айланишининг критик бузилиши бўлиб, одам эс-ҳушини йўқота бошлайди. 

Бунинг натижасида ҳатто бошқаларни танимайдиган даражага келиб қолади. Рустам Акрамовда шундай ҳол кузатилди. У киши ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди, юриши қийинлашди, ўрнидан турса ҳам жуда секин қадам ташлаб юра бошлади, ҳозирги пайтда эса ётоққа михланиб қолган. 

Бизгача етиб келган маълумотга кўра, футбол профессоридан бугунги кунда фақат у кишининг қизи хабар олиб турибди. Рустам Акрамовични кимдир яхши кўради, кимдир ёмон кўради, лекин хоҳлаймизми-йўқми, у киши ўзбек футболи учун кўп ҳисса қўшган мутахассислардан. 

Афсуски, футболимиздаги энг ёмон иллатлардан бири - ёши ўтганларни кераксиз буюмдек ўз ҳолига ташлаб, улар ҳолидан хабар олмаслик. Балки ЎФА Рустамов Акрамов аҳволидан хабар олиб тургандир, лекин бу ҳақда аниқ гап айтиш қийин. Ҳар ҳолда у кишини жуда ночор ҳолатда деб эшитдик. 

Фахрийлар ҳолидан хабар олиш аввало ЎФА зиммасидаги иш ҳисобланади. Бугун яхши ишлаб турган кадр, эртага мазаси қочиб ҳеч нарсага ярамай қолиши мумкин. Қолаверса, вақт - шафқатсиз ҳакам, ҳаммамиз эрта-индин қариймиз, кимдир тўшакка михланиб қолиши мумкин, мана шу пайт ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолишдан ЎЗИ асрасин.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика