UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  0 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0

Етакчининг старти ўхшамади Янгиликлар

Етакчининг старти ўхшамади

Кутилганидек, 2016/2017 йиллар мавсуми ҳам қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечмоқда.

Лекин шу билан бирга, ўтган мавсум ижобий сенсациялар билан ўз мухлисларини беҳад қувонтирган айрим жамоалар негадир аввалги фидойилик, самарадорликни кўрсата олишмаяпти. Хорижлик касбдошимизнинг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.

АПЛ - «Лестер»

Турнир жадвалидаги вазият: 2-2-3, 8 очко. 12-ўрин.

Ҳолатнинг ёмон жиҳати


«Лестер»нинг янги мавсумда ҳам аввалгидек шиддатли тўп суришига фақат жамоанинг ашаддий мухлислари умид қилган бўлишлари мумкин. «Тулкилар»нинг аввалги айёрликлари энди кутилган самарани бермаслиги маълум эди. АПЛ вакиллари орасидаги рақобатнинг кучайганлиги ва айрим фаворитлардаги турғунлик «Лестер»нинг фойдасига ишлаганди. Бундан ташқари, жамоа ҳозир Н~Голо Кантесиз тўп сурмоқда. Нима бўлганда ҳам, амалдаги чемпионнинг бунчалик суст иштироки кутилмаган ҳол бўлди. Ахир жамоа ўтган мавсум давомида бор-йўғи 3 марта майдонни бош эгиб тарк этганди. Ҳозир эса 7та учрашувда шунча мағлубият қайд этилди. Клубдаги инқирозни англиялик эскпертлар қуйидагича изоҳлашяпти: «Ўтган мавсум жамоа барча рақиблари билан астойдил курашишга бел боғлаганди, энди эса футбол борасида ҳаммасидан устун келишга уринмоқда. Бунинг учун савия имкон бермаяпти. Тўғри, Клаудио Раньери шогирдлари кўпроқ ҳужум уюштиришга интилмоқдалар. Аммо улардан унумли фойдаланиш даражаси жуда паст. Раньери ЕЧЛда аввалги услубига суянган ҳолда керакли очколарни жам­ғаришга муваффақ бўлмоқда. Ички мусобақаларда ҳам ўзининг синовлардан ўтган услубини қўлламаётгани кишини ажаблантирмоқда».

Ижобий ўзгаришларга умид

«Лестер» ҳозир ҳам қай тариқа ғалаба қозонишни яхши билади. Бунга ЕЧЛдаги беллашувлар исбот бўла олади. Жамоа ўта кучли гуруҳдан жой олгани ҳам ҳақиқат. Нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида анойи жамоалар бўлмаслиги ҳам бор гап. «Тулкилар»нинг вазиятни ўнглай олишларига умид уйғотадиган иккинчи жиҳат - захира ўриндиғининг «узунлиги». Ҳатто, Шинжи Оказаки асосий таркибдан жой ололмаяпти. Мавсумолди баҳсларида ўзини кўрсатган Аҳмад Мусо эса «заявка»да ҳам йўқ. Италиялик мутахассис барча шогирдларига ишонишини таъкидламоқда. Демак, «Лестер» тез орада ўз ўйинини топиб олади.

Ибора: «Айримлар  ЕЧЛ мадҳияси ҳақида бош қотираётган пайт мен ўз телефонимга сим қоқаман» (Клаудио Раньери, «Лестер»нинг АПЛдаги учрашувлардан биридаги эътироф).

АПЛ - «Вест Хэм»

Турнир жадвалидаги вазият: 1-1-5. 4 очко, 18-ўрин

Ҳолатнинг ёмон жиҳати


Баҳорда Славен Билич «Вест Хэм»нинг шиддатли парвози ҳақида тўхталиб, агар «Лестер» бўлмаганида «болғачилар»нинг шов-шувлари янада кучлироқ бўлишини таъкидлаганди. Ёзда жамоа муҳташам Олимпия стадионига кўчиб ўтди, абонементлар сотуви бў­йича рекорд натижага эришди, қўшимчасига бир қатор ёрқин футболчиларни харид қилди. Таажжубки, натижалар пасайиб кетди. Дастлабки омадсизликларга Димитри Пайенинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Франциялик афсунгар сафга қайтганидан кейин ҳам вазият ўзгармади, жамоа Пайе жасоратига боғлиқ бўлиб қолганлиги ўтган мавсумдагидан ҳам яққолроқ сезилмоқда. Бундан ташқари, жамоа оёғига «болғачилар» ўзлари «болта урмоқдалар». Масалан, кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олинган Симоне Заза шунчалик суст ўйнаяптики, унга бош мураббийдан бошқа ҳеч ким ишонч билдирмаяпти. Даррен Рэндольф ва Энди Кэрролл эса ичкиликка ружу қўйганликларини жамоатчиликдан яширишни ҳам ўзларига эп кўришмаяпти. Пайени ҳисобга олмаганда, барча етакчилар талаб даражасида ўйнай олмаяптилар. Ҳимоя чизиғидаги тартибсизликлар туфайли «Вест Хэм» энг кўп (17та) тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб тўрибди. Мухлислар эса ўтган мавсумни аллақачон унутиб, Биличнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Ижобий ўзгаришларга умид

«Вест Хэм»нинг Пайега боғлиқ бўлиб қолганлиги ёмон, лекин Славен Билич ихтиёрида шундай ташаббускор ўйинчининг борлиги яхши. Жароҳатдан кейинги 4та учрашувда Димитри ўз ҳисобига 4 (1}3) баллни ёзиб қўйди. Мичейл Антонио ҳам яхши спорт формасида. Билич уни барча позицияларда синаб кўрмоқда - мавсум аввалида ҳимояда ўйнаётган футболчи «Мидлсбро»га қарши баҳс­да ҳужум чизиғида тўп сурди. Ўтган мавсум етакчиларнинг индивидуал маҳорати «Вест Хэм»га катта манфаат келтирганди. Улар яна ўз спорт формаларини тиклаб олишса, вазият ўзгаришига ишонч бор.

Ибора:
«Албатта, вазиятдан қатъиян норозиман. Пайе ҳам шундай фикрда, жамоанинг ўтган мавсумдагидек кучли бўлишини истайди. Ўйиндан қониқиш олмаётгани ижобий ўзгаришларга туртки бўлади» (Славен Билич, «Вест Хэм» бош мураббийи).

Бундеслига - «Шальке-04»

Турнир жадвалидаги вазият: 1-0-5, 3 очко. 16-ўрин

Ҳолатнинг ёмон жиҳати


Дастлабки 5та учрашувни мағлубият билан якунлаш орқали жамоа ўз тарихидаги энг ёмон стартни қайд этди. Шу каби омадсизликлар 2010 йили кузатилиб, кумуш медаль соҳиблари мавсумни 4та мағлубият билан бошлашганди. Ўшанда Феликс Магат зудлик билан истеъфо олган, жамоа эса мавсумни аутсайдерларга яқин ҳудудда ўтказган. Ички чемпионатдаги қониқарсиз иштирокни ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб келиш билан ювганди. Эҳтимол, жамоа бу мавсум ҳам шу йўлни танлагандир? Лекин Маркус Вайнцирль ҳисобида ўзгачароқ мисол ҳам йўқ эмас - у бошқарган «Боруссия» М. мавсумни қаторасига олтита мағлубият билан бошлаб, якунда ЕЧЛга йўлланма олиш билан якунлаганди. «Шальке» ҳам худди шундай салоҳиятга эга, таркиби жуда кучли, ўйинчиларнинг уйғунлиги секин-аста шаклланмоқда.

Ижобий ўзгаришларга умид


«Шальке» дуч келган омадсизлик - камёб ҳодиса. Стартдаги 5та мағлубият клубнинг иложсиз вазиятга тушиб қолганлигини англатмайди. Қолаверса, жамоа худди «Краснодар» каби ЕЛда «Ницца» ва «Зальцбург»дан 6 очко тортиб олишни уддалади. Бундеслигада «Бавария» билан тенгма-тенг ўйнади, фақат сўнг­ги дақиқаларда хатога йўл қўйди. Шунингдек, «Шальке», «Айнтрахт» ва «Хоффенхайм» билан бўлган баҳс­ларда ҳам мағлубиятга лойиқ эмасди. Омадсизлик ҳар қандай жамоада бўлиши мумкин. Бундеслигадаги қисқа танаффусга жамоанинг «Боруссия» М. устидан йирик (4:0) ҳисобда ғалабага эришган ҳолда чиққанлиги ижобий ўзгаришлар дебочаси бўлса, ажабмас.

Ибора: «Елкамиздан оғир юкни олиб ташладик. Шогирдларим мураккаб вазиятни бошдан кечиришди. Шу боис, уларга кўпроқ мақтовлар йўллашим лозим. Шунчалик кучли босимга дош беришгани учун ҳар қанча олқиш оз» (Маркус Вайнцирль, «Шальке» бош мураббийи, «Боруссия» М. устидан қозонилган ғалабадан кейин).

Примера - «Валенсия»

Турнир жадвалидаги вазият: 2-0-5, 6 очко. 17-ўрин

Ҳолатнинг ёмон жиҳати


Ёзги таътилга тушкун кайфиятда йўл олиб, яна шу алфозда қайтган «Валенсия» янги мавсумда ўзининг антирекордини ўрнатди. Ла-лигадаги дастлабки 7та учрашувнинг 5тасида имкониятни бой берди. Шу қониқарсиз натижа «кўршапалаклар»нинг бугунги кайфиятини кўрсатиб турибди. Етакчи ҳужумчилардан бири Пако Алькасер аввалгидек тўп суришдан кўра, «Барса» захира ўриндиғини афзал кўрди. Андре Гомеш ҳам жамоани тарк этди. Ҳимоя чизиғида пала-партишлик ҳукмрон: Мустафи сотиб юборилиб, Гарай харид қилинди. У ҳали жамоага мослашолмади, шу боис жамоа дарвозаси томон 5та пенальти белгиланди. Лекин ана шу зарбалардан 4таси пенальтилар қироли - Диего Алвес томонидан бартараф этилгани ҳайратланарли. Жамоа ҳисобидаги 2та ғалаба эса примеро дебютантлари - «Алавес» ва «Леганес» билан бўлган ўйинларда қайд этилди. Хуллас, «Валенсия»ни оғир мавсум кутмоқда.

Ижобий ўзгаришларга умид


Ниҳоят, бир йил ичида «Валенсия» чинакам мураббийга эга бўлди - Гари Невилл бу ишдан кўра телевизор ор­қали маъруза ўқиш осон эканлигини тушунди. Пако Айестаран эса гарчи «Барса»ни маҳв этишга улгурган бўлсада, ҳамон шифокор-мураббий мақомида қолганлигига амин бўлди. Энди «кўршапалаклар» ЖЧ-2014да Италия терма жамоаси билан, кейинчалик Туркия чемпионатида омадсизликка учраган Чезаре Пранделли раҳбарлигида тўп суришади. «Атлетико»га қарши баҳсда италиялик мутахассис иштирок этмаган бўлсада, Диего Симеонени ўз ғоялари билан ҳайрон қолдирди. Ҳа, «Валенсия»да яхши муносабатларни ўрнатиш ва илғор ғоялар эвазига Пранделли жамоани тушкунлик ҳолатидан олиб чиқа олади.

Ибора: «Дастлабки вазифамиз - ўйинларда ғалаба қозониш. Жамоа чакки эмас, лекин натижа йўқ. ғалабага яқин турамиз, аммо уни қўлдан бой берилмоқда. Тез орада вазият ўзгаришига ишонаман» (Нани, «Валенсия» ярим ҳимоячиси).

ЛИГА 1 - «ПСЖ»

Турнир жадвалидаги вазият: 5-1-2, 16 очко, 3-ўрин

Ҳолатнинг ёмон жиҳати


мақоланинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика