UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  66 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

Етакчиларнинг бари қоқилди, "Ювентус" тўртинчи — А Серия 32-тур якунлари Янгиликлар

Етакчиларнинг бари қоқилди, "Ювентус" тўртинчи — А Серия 32-тур якунлари

А Сериянинг 32-тур учрашувлари ортда қолди ва унда бир қатор қизиқарли беллашувлар ҳамда кутилмаган натижалар қайд этилди.

“Ювентус” “Парма”ни енгди

“Аталанта”га ютқазиб қўйгач, “Ювентус”нинг хато қилишга ҳаққи йўқ эди. Таркибга Криштиану қайтди ва айнан португалиялик ўйиндаги 1-голни уриши мумкин эди. Артурнинг узатмасидан кейин берилган зарбани дарвозабон қайтаришни уддалади. “Парма” ҳам омадини ҳужумдан изларди ва ҳисобни очишга ҳам муваффақ бўлди. Брагуман жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди ва Буффон ҳеч нима қилолмади. “Ювентус” ҳужумга отилди ва меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Аввалига Дибала айланма зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи эди, лекин мўлжалда бироз адашди, кейин эса Сандронинг узатмасидан кейин Бонуччи гол уриши мумкин эди. Қизиғи айнан бразилиялик футболчи мувозанатни тиклади. Куадрадо бурчак зарбасини амалга оширди, Де Лигт тўпни янада орқароққа ўтказиб берди ва тўпни биринчи ҳаракатда ўзига тўғрилаб олган Сандро “тўққизликни” нишонга олди. 

Иккинчи бўлим аввалида эса Куадрадо ва Сандро комбинациясига учинчи шерикнинг кераги бўлмади. Колумбиялик қанотдан ажойиб узатмани амалга оширди ва бразилиялик боши билан дублни расмийлаштирди. Шунадй бўлсада, “Парма” таслим бўлиш ниятида эмасди. Жамоа ҳисобни тенглаштириши ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ Пелленинг зарбасидан кейин дарвозага кетаётган тўпни Сандро қайтариб юборди. “Ювентус” эса бурчак зарбасидан унумлироқ фойдаланди. Куадрадонинг узатмаси ва Де Лигт бу сафар тўпни тўғри дарвозага йўллаб қўя қолди. Шу вазиятдан кейин “Парма” бу кеча мағлубиятдан қутилиб қололмаслиги ойдинлашди. “Ювентус” эса яна бир нечта вазият яратди, аммо бу ўйинда фақатгина жамоа ҳимоячилари гол уриши керак эди.


“Интер” кутилмаганда “Специя” билан ўйинда очко йўқотди 

Ғалаба қозонган тақдирда “Интер” тақибчилардан янада узоқлашиб олиши мумкин эди, лекин ўйин анча сокин руҳда старт олди. Вазиятни Фариас жонлантирди, унинг зарбаси кучли бўлмаган бўлсада, Ханданович бу уриниш олдида ожиз қолди. Гол ўтказиб юборгач, “Интер” хавфлироқ ўйнай бошлади, Лукакудан тўпни қабул қилган Барелла яхши зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. “Интер” босимни давом эттирарди ва қайсидир паллада бу иш берди. Хакимининг ҳаводан узатган тўпи Перишич айёрона усулда дарвозага йўллай олди. Чемпионат етакчиси омадли юришини давом эттиришга уриниб кўрди, лекин рақиб ҳимояси ишончли ўйнади.


Иккинчи бўлимда “Интер” янада катта куч билан ҳужум қиларди. Вазиятлардан бирида Лукаку ҳимоячининг хатосидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо посбонни аддалай олмади. “Специя” кипери шу куни ажойиб ҳаракат қилди ва Шкриньярнинг ҳам хавфли зарбасини қайтаришни уддалади. Шунингдек Санчеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади. “Интер” охири гол уришни уддалади, аммо Лаутаро ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди. Ўйин охирида аргентиналик техникасини намойиш этди ва зарба берди, лекин яна Проведель маҳорат кўрсатди. Натижада ўйин дуранг билан якунланди, бироқ бу “Интер”ни у қадар хафа қилмади десак муболаға бўлмайди. Чемпионлик учун “нерадзурри” қолган 6 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонсалар, рақиблар очко йўқотмаса ҳам ўз ниятига етади.


“Аталанта” “Рома” билан учрашувда ғалабани қўлдан бой берди

 Римдаги учрашувни “Аталанта” мезбондек бошлади. Биринчи хавфли вазият Малиновскийнинг узатмасидан кейин Сапата қулай имкониятга чиқиб борганда юзага келди, аммо ҳужумчи Лопесни алдай олмади. Кўп ўтмай Иличич яхши зарба йўллади ва яна римликлар кипери жамоаси жонига оро кирди. “Рома” ўзини йўқотиб қўйгандек кўринар, “Аталанта” эса босимни давом эттириб, ҳисобни очишга эришди. Госенснинг узатмасини Малиновский дарвозага тўғрилаб юборди. Икки дақиқа ўтар-ўтмас Сапата тўпни яна уша Русланга ташлаб берди ва украиналик футболчи дублни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ Лопес катта қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтара олди. 

Иккинчи бўлимда деярли ҳеч нима ўзгармади. “Аталанта” ҳужум қилар ва вазиятлар яратарди. Бўлим аввалида Муриэль ҳимоячиларни доғда қолдирди, аммо тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. “Аталанта” жуда кўп имкониятларни кўкка совурди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Госенс иккинчи сариқ карточка ва қизил олиб жамоасини камчиликда қолдирди. Кўп ўтмай “Рома” устунлигидан фойдалана олди, римликлар амалда биринчи имкониятни голга айлантирди. Бриан Кристанте чамаси 35 метрлардан дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. Ўйин сўнггида эса ҳар икки жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин, эди аммо ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ. Финал ҳуштаги олдидан эса “Рома”да ҳам четлатиш содир бўлди ва учрашувни жамоалар тенг таркибда якунлаб қўйишди.


“Милан” “Сассуоло”га ютқазди

“Россонери” “нероверди” билан учрашувнинг илк дақиқаларида ўйинга чанқоқликларини намойиш эта олишди. “Сассуоло” қолдирилган учрашувини ҳам ўтказган, шу сабабли “Милан” футболчилари рақибдан жисмоний ҳоллатда устун бўлишлари кутилганди. Бироқ биринчи хавфли вазият меҳмонлар ижросида амалга оширилди, Боганинг зарбасидан кейин Доннарумма яқин бурчакка кетаётган тўпни қайтаришни уддалади. Шундай кейин ўйин темпи анча тушиб кетди ва уни беллашув охирига яқин Чалханоглу яна кўтара олди. Туркиялик футболчи қўлида тўпни аниқ отгандек, дарвоза бурчагини нишонга олди. Беррарди дарҳол жавоб бериши мумкин эди, лекин Доннарумма яна бурчакдан тўпни олиб чиқди.

Танаффусдан кейин “Милан” яна гол уришга қаттиқ ҳаракат қилди. Салемаркис ва Чалханоглу узоқ масофалардан зарбалар беришди, леикн энди Консилья хатога йўл қўймасди. “Сассуоло” кучини тежар ва ҳа, деганда олдинга ташланавермасди. Ўйин сўнгги яқин эса кутилмаганда “Милан” вакиллари чарчаб қола бошлади, айнан шу паллада меҳмонлар охирги штурмни амалга оширишди. Вазиятлардан бирида Распадори Беррардидан тўпни қабул қилиб дарвоза тўрига аниқ йўллай олди. Ушбу жуфтлик бу билан тўхтаб қолмади ва Берарди қанотда икки рақибини ортда қолдириб, тўпни марказроқдаги Распадорига ташлади, у эса биринчи ҳаракатда Томорини алдади ва иккинчиси билан устун ёрдамида жамоасини олдинга олиб чиқди. “Милан” қанчалик ҳаракат қилмасин, қолган дақиқалар давомида вазиятни ўнглашнинг имкони бўлмади. Ўйиннинг асосий қисми Пиоли шогирдлари назоратида ўтган бўлсада, жамоа очко ҳам ишлай олмади. 

Шунингдек, "Фиорентина" "Верона"ни енгди, "Удинезе" "Кальяри"га ютқазиб қўйди, "Болонья" ва "Торино" муроса кўчасини танлашди.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика