UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  0 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  0 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  10 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3

Эшитдик-да! Вадим Абрамов “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонасида? Янгиликлар

Эшитдик-да! Вадим Абрамов “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонасида?

Ўтган йилнинг 28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитаси миллий терма жамоа бош мураббийи параллел клубдаги фаолиятини давом эттирмаслиги лозим деган қарорга келганди.

Аммо бу Вадим Абрамовга кўп ҳам таъсир қилгани йўқ. Биз унинг “Бунёдкор”нинг ўртоқлик учрашувларида футболчиларга кўрсатма бераётгани масаласига тўхталиб, уни суратлари билан намойиш қилгандик.

Шунга қарамай, Вадим Абрамов Суперлига илк турида барибир “Бунёдкор” кийим алмаштириш хонаси атрофида пайдо бўлди. Ҳолат албатта ЎзПФЛ комиссарининг эътиборидан четда қолмади. Хўш, комиссар буни ўз рапортида қайд этадими ёки йўқми?

Умуман олганда Шуҳрат Мақсудовнинг клубда ҳақиқий бош мураббий эканига ишониш қийин. Жамоани мавсумга Марат Мифтахутдинов тайёрлаганди. Чемпионат бошланишига жуда оз қолганида Мақсудов бош мураббий сифатида таништирилди. Бизга маълум бўлишича, бунга фақатгина битта сабаб бор, у ҳам бўлса, Мифтахутдиновда Про лицензиясининг йўқ эканлиги. Абрамов клуб ишларида фаол бўлса, Мифтахутдинов унинг айтганлари асосида клубни бошқараётган бўлса, матбуот анжуманларида иштирок этаётган Мақсудов аслида иккинчи шахс ҳам бўлмаслиги мумкин.


Рейтинг: -68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика