UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  1 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  4 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  3 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  9 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  8 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  13 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0

Эшитдик-да. "Пахтакор" ЦСКА, "Эвертон" ва "Монако"да ўйнаган футболчининг трансферидан воз кечди Янгиликлар

Эшитдик-да. "Пахтакор" ЦСКА, "Эвертон" ва "Монако"да ўйнаган футболчининг трансферидан воз кечди

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бойитиш мақсадида бир қатор футболчиларни кўриб чиқмоқда.

Championat.asia сайтининг маълумотларига кўра, футбол агентлари ивуарлик ҳужумчи Ласина Траорени "Пахтакор" жамоасига таклиф қилишган. Бироқ якунда барчаси ўрганилган ҳолда унинг трансферини амалга оширмасликни лозим топишган. Бизга маълум бўлишича жамоа футболчининг номига эмас унинг сўнгги йиллардаги ўйинига ва ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратишни маъқул кўрган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Ласина Траоре футболчилик фаолияти давомида шу кунга қадар "Стад Абиджан", (Кот-д’Ивуар), ЧФР (Руминия), "Кубань", "Анжи" (Россия), "Монако" (Франция), "Эвертон" (Англия), ЦСКА (Россия), "Спортинг Хихон" (Испания), "Амьен" (Франция), "Уйпешт" (Венгрия), "Бандирмаспор" (Туркия) каби жамоаларда тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаларидаги статистикаси эса ҳавас қиладиган даражада эмас. Ўзи ўйнаган сўнгги бешта жамоада умумий ҳисобда еттита гол урган.

Кот-д’Ивуар миллий терма жамоасида 2012-2015 йилларда 13та ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика