UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  124 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд? Янгиликлар

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд?

Яқиндагина "Нефтчи" ва "Навбаҳор" футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун узил-кесил тақиқ қўйилди.

Кўплаб футбол мухлислари бу борада ПФЛ манзили томон салбий фикрлар билдирди. Шу асосда Championat.asia нашри суриштирув ўтказишга қарор қилди.

ПФЛ ёрдам беряптими ёки ҳалал?

Маълум бўлишича, ҳар икки клубнинг ПФЛ олдида қарзи мавжуд. Бироқ трансфер тақиқи масаласида бу ҳолат инобатга олинмаган. Яъни, ПФЛ қўмитага бу борада шикоят билан мурожаат қилмаган.

Аксинча, ПФЛ қишки трансфер ойнаси давомида клубларга ёрдам берган. Яъни, уларнинг мақсади жиддий эканидан келиб чиқиб, ЎФА қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмасига ПФЛ таклиф билан чиққан ҳамда жамоалар учун апрель ойи якунига қадар муҳлат беришни сўраган. Масалага ПФЛ аралашгач, қўмита апрель ойи якунига қадар ҳар икки клубга муддат берди. Бу билан клубга иккита муҳим юришни амалга оширган:

а) ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтган (зеро мавжуд қарздорлик сабаб улар лицензиядан қуруқ қолиши мумкин эди);
б) қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказган (унгача эса уларда трансфер тақиқи мавжуд эди).

Бироқ ҳар икки клуб ҳам ПФЛни ноқулай ҳолатда қолдирган ва апрель якунига қадар ҳам қарзларни ёпмаган. Яъни, берилган ваъда ва кафолат ўз ҳолида қолиб кетган.




“Нефтчи” кимлардан қарздор?


Фарғона клуби устидан Фозил Мусаев, Шароф Муҳиддинов, Улуғбек Ҳошимов, Суннатулла Абдуллажонов, Умар Адҳамзода, Асадбек Мўминов, Азизбек Олимов каби футболчилар ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ шикоят киритган. Улар аллақачон бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилмоқда. “Нефтчи” эса янги футболчилар билан муносабатга киришган. Бироқ эски қарзлар осилиб қолган.

Шунингдек, “Нефтчи” аёллар жамоасига 4 ойдан буён на маош ва на мукофот пули берилади. Футзал жамоаси эса 6 ойдан буён ойлик олмайди.

Буларнинг ҳаммаси нотўғри молиявий сиёсат оқибати ҳисобланади. “Нефтчи” Суперлигада футболчиларга энг катта маош тўлайдиган клублардан бири ҳисобланади. ПФЛ Суперлига интригаси йўлида клубга ёрдам беришга ҳаракат қилса-да, бундан тўғри хулоса чиқарилаётгани йўқ. Қолаверса, катта маошлар билан ҳам фарғоналиклар керакли натижани қўлга кирита олмаяпти.




“Навбаҳор” кимлардан қарздор?


Наманган клуби устидан Темурхўжа Абдухолиқов, Асадбек Собиржонов, Даврон Ҳошимов, Аброр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Игорь Голбан каби футболчилар шикоят киритган. Клуб ҳозиргача уларга берилган ваъдаларни бир неча бор ўз вақтида бажармаган.

Шунингдек, аёллар жамоаси Наманганда 3,5 ойдан буён маошсиз қолган. Футзалчилар эса 4 ойдан буён уйига пул олиб кирмайди. Барча маблағ фақат катта футболчиларга катта ойлик-маош тўлаш учун сарф этилади.

Хулоса


Суриштирувда ПФЛ, ЎФУ, ЎФА мутахассисларидан ташқари, ҳар икки клубнинг собиқ ва амалдаги футболчилари ҳам иштирок этди. Бироқ биз уларнинг кимлигини очиқламоқчи эмасмиз. Аниқлангани шуки, катта футболчилар ҳам молиявий тартибсизликдан умидсизликка тушиб қолган ва бу натижага ҳам таъсир ўтказмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика