UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  0 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  9 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  11 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1

Эшитдик-да! Абрамовнинг лицензия муддати тугаган бўлиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! Абрамовнинг лицензия муддати тугаган бўлиши мумкин

9 август куни "Динамо" (Самарқанд) Вадим Абрамовни бош мураббий сифатида таништирган эди.

Championat.asia'га маълум бўлишича, тажрибали мутахассис Про-дипломи бўйича лицензияни янгилаш учун малака оширмаган бўлиши мумкин. ЎзПФЛ шу тўғрида маълумот олиш учун ЎФА Мураббийлар таълими бошқармасига мурожаат қилган.

Орадан 15 кун ўтса ҳамки, ЎФА масъул бўлими Вадим Абрамовнинг Про-дипломи бўйича лицензияни янгилаш учун малака ошириш курсларини тугатгани бўйича аниқ маълумот бера олмаяпти. 

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ устозида Про-дипломи мавжуд. Бироқ унинг лицензия муддати тугаган ёки тугамаган деган саволга ЎФА Мураббийлар таълими бўлими аниқ жавоб тополмаяпти. Қизиқарли жиҳати, малака ошириш курслари айнан мана шу бўлиб томонидан ўтказилади.

Шу ўринда Карленовичнинг лицензияси бўйича хулоса ололмаган ПФЛ мутахассиснинг Про-курсларини тамомлагани бўйича сертификати асосида унга чемпионатда қатнашишга рухсат берган.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" 16 турдан кейин 7 очко билан мусобақа жадвалининг охирги поғонасида боряпти. Абрамов келганидан кейин жамоа "Сўғдиёна" ва "Қизилқум"га имкониятни бой берди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика