Эроннинг "Истиқлол" жамоасида бош мураббий ўзгарди
21 июн 2022 19:58
Янгиликлар
Эроннинг "Истиқлол" жамоасида бош мураббий ўзгарди
"Спортинг" ҳамда "Брага" собиқ устози Рикарду Са Пинту Эроннинг "Истиқлол" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
49 ёшли мутахассис янги мавсумда жамоани ОЧЛ ўйинларига тайёрлайди. Унинг олдига юқори мақсадлар қўйилиши айтилмоқда.

Са Пинту мураббийлик фаолияти давомида Бельгиянинг "Стандарт" жамоаси билан мамлакат кубогини қўлга киритган ва бу унинг ягона соврини ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Азизбек Амонов фаолият юритмоқда. У клуб билан май ойида Эрон чемпионлигини қўлга киритганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар