UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  3 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  5 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11

Эрнесто Вальверде: “Учрашувлар ораси жуда тиғиз. Мессига дам беришни ўйлаб кўрамиз” Янгиликлар

Эрнесто Вальверде: “Учрашувлар ораси жуда тиғиз. Мессига дам беришни ўйлаб кўрамиз”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Эспаньол” (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Уч йил илгари 29 турдан кейин “Барселона” “Атлетико”дан 8, “Реал”дан 12 очко илгарилаб кетгандик. Орадан тўрт тур ўтгач, бизда худди шунча очко, “Атлетико”да ҳам шунча очко ва “Реал” “матрасчилар”дан атиги бир очко камроқ жамғарганди. Бу ҳолат биз ёки бошқа жамоа билан ҳам такрорланиши мумкин.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб ўз жарима майдончаси олдида зич жойлашган ҳолда ҳимояланди. Бу тахлит ўйинда гол уриш осон бўлмайди. Рақиб очиқ ўйнаса, бизда кўпроқ имконият бўлади. Кўп жамоалар бизга қарши бешта ҳимоячи билан ҳаракатланади ва биз уларнинг фонида яхши кўринмаймиз.

Тақвимга эътибор қаратадиган бўлсам, биз барча футболчиларга етарлича дам олишлари учун имконият беришимиз керак. Ўйинлар ораси жуда қисқа, шу боис Мессига ҳордиқ чиқариш имкониятини берамизми йўқми, ўйлаб кўришим лозим”, дейди Вальверде.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика