UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  15 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил) Янгиликлар

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил)

Евро-2020 старт олди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Италия Туркияни "янчиб ташлади".  Бу "Скуадра Адзурра"нинг ҳаддан ортиқ кучли экани туфайли содир бўлдими ёки "Анадолу арслонлари"нинг кучсизлиги туфайли?

Роберто Манчинининг Италияси саралашда барчадан яхшироқ натижа қайд этди. 2018 йилдан бери мағлубият нималигини билмаяпти, жорий йилда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Шунчаки, супер! "Мовий гвардия"нинг кучини барча биларди. Фақат Шеноль Гюнеш бу ҳақда ҳаддан ортиқ ўйлаб юборган шекилли, унинг шогирдлари ўйинга мағлуб кайфиятида чиқишди. Очиғи, бу жамоани умуман таниб бўлмади.

Италиянинг модерн футболи "катеначчо"дан анча фарқ қилиши, ҳужумларга асослангани ортиқ ҳаммага маълум. Аммо, кеча турклар итальянча услубни танлади. Ҳимояда "ётиб", ўз вазиятини кутиш ва ундан фойдаланиш... Бироқ, Гюнеш майдон марказида Жоржиньони "занжирбанд" қилолмади. Италиянинг олдинги ўйинларини кузатганлар биладики, "Челси" хавбекини ёпа олмасангиз, 4-5 нафар футболчини ёпишга мажбур бўласиз. Кеча ҳам шундай бўлди. Италия гўё 11 эмас, 16 киши бўлиб ўйнаётгандек. Бунда асосий айбдор таянч ярим ҳимоячилари Окай Йокушлу ҳамда Ўзан Тўфон ҳисобланади. Айнан улар майдон марказини очиқдан очиқ рақибга топширишди. 

Туркия танаффусга қадар ўз мақсадига эришгандек туюлди. Ҳа, жамоа гол ўтказиб юбормади. Мақсад 2-таймда асабийлаша бошлайдиган итальянлар дарвозаси олдида ўз вазиятларини юзага келтириб, улардан фойдаланиш ва 3 очко олиб кетиш эди. Шенол Гюнеш шу туфайли ҳам танаффусдан кейин тезкор Женгиз Ундерни майдонга чиқарди. Аммо, турклар 1-бўлимлаёқ ўйинни ютқазиб бўлишган эди. Футболчилар рақибнинг важоҳатини кўриб, руҳан синиб қолишди.

Шу юздан Кьеллини турклар жарима майдончасигача келиб, зарба бераётган бир пайтда Франция чемпионатининг охирги мавсумида феноменал ўйин кўрсатган Бурак Йилмаз Доннарумма билан учрашишни орзу қилиб ўтирганди. Руҳий зўриқишлар 2-бўлимда бўй кўрсатди ва 3 бор салбий натижасини берди. Гюнеш аслида ўйин картинасини ўзгартиришни истаса, Ундерни эмас, таянч ярим ҳимоясида ўйнайдиган яна кимнидир майдонга чиқариб, марказни эгаллашга ҳаракат қилиши керак эди. 

Бир томондан бу вариант ўйиндан олдин режада бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Яъни, Италиянинг даҳшатли старти Туркияни ўз ярим майдонига қамагандир. Ҳа, бу Италияни ютиш имконсиз эди. Аммо, Гюнешнинг мудофаада ўйнаш тактикаси ҳам тўғри эмаслигини якуний натижа исботлади. У майдон марказини бой бергани туфайли шармандаларча ютқазди.  

P.s.: Тўғри, кечаги Италияга қарши олдинга ўтиш таваккал бўларди. Аммо, умуман таваккал қилмаслик мутлақ хато бўлди.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика