UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  4 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  17 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  32 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1

Евро-2020. Италия очилиш ўйинида Туркияни "янчиб ташлади"! Янгиликлар

Евро-2020. Италия очилиш ўйинида Туркияни "янчиб ташлади"!

Футбол бўйича Европа чемпионатининг очилиш ўйини Римдаги "Олимпико" стадионида ўтказилади. Мазкур баҳснинг матнли трансляцияни кузатиб боринг.

Турция

Чемпионат Европы. Группа A . 1-тур

12/06/2021, 00:00

3
:
0
Тугади

Италия

Мерих Демирал - 53', Чиро Иммобиле - 66', Лоренцо Инсинье - 79'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 12916 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
46'  Юсуф Языджи (Дженгиз Ундер)
64'  Озан Туфан (Каан Айхан)
65'  Окай Йокушлу (Ирфан Кахведжи)
76'  Кенан Караман (Халил Дервишоглу)
88'  Чаглар Сеюнджю
90'  Халил Дервишоглу
46'  Алессандро Флоренци (Джованни Ди Лоренцо)
53'  Мерих Демирал
66'  Чиро Иммобиле
66'  Леонардо Спинаццола
74'  Мануэль Локателли (Брайан Кристанте)
79'  Лоренцо Инсинье
79'  Чиро Иммобиле
81'  Лоренцо Инсинье (Федерико Кьеза)
81'  Чиро Иммобиле (Андреа Белотти)
85'  Доменико Берарди (Федерико Бернардески)

Туркия – Италия 0:3

12 июнь, 00.00, «Стадио Олимпико»

Голлар:

0:1 – 53, автогол Демирал, 0:2 – 66 Иммобиле, 0:3 – 79 Инсинье.

Туркия – Чақир, Челик, Мераш, Демирал, Суюнджу, Туфан (Айхан, 64), Язижи (Ундер, 46), Йокушлу (Каҳвачи, 65), Чалханоглу, Йилмаз, Караман (Дервишоглу, 76).

Италия – Доннарумма, Спинаццола, Кьеллини, Бонуччи, Флоренци (Ди Лоренцо, 46), Жоржиньо, Локателли (Кристанте, 74), Инсинье (Кьеза, 81), Барелла, Берарди (Бернардески, 85), Иммобиле (Белотти, 81).

Огоҳлантиришлар:

Суюнжу (88), Дервишоглу (90).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Скуадра Адзурра" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Туркиядан эса келаси ўйинларда чиройлироқ, кучлироқ ва тезроқ футбол кутиб қоламиз.

90+1. Ухххх! Бурак Йилмазнинг зарбасини Жоржо Кьеллини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90. Учрашувнинг 2-бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Бернардескига нисбатан қўполлик ишлатган Чағлар Суюнжу огоҳлантирилди.

87. Ўйин бироз сокинлашди. Балки, турклар жавоб голини уришар...

85. Ўзгариш. Доменико ўрнига Бернардески майдонга тушди.

84. Беррарди ҳавога сакрагач, ерга ноқулай тушди. Жароҳат.

81. Ўзгаришлар. Инсинье ўрнига Кьеза, Иммобиле ўрнига Белотти тушди.


79. Гооооооол! Лоренцо Инсинье ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

79. Яна "Скуадра Адзурра" ҳужумда. Италиянинг бугунги ўйинига 5 баллик тизимда 6 баҳо қўямиз.

77. Туркияда ўзгариш: Кенан Караман ўрнига Ҳалил Дарвишоглу майдонга тушди.

76. Кенан Караман жарима майдончаси исида юзага келган қулай вазиятдан фойдалана биламди.

Ўзгариш: Мануэль Локателли ўрнига Брайан Кристанте туширилди. 

74. Умумт Мераш жарима майдони яқинида Беррардини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Стандарт вазият.

72. Итальянлар яна бир бор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Аммо...


67. Гоооооол! Чиро Иммобиле Италиянинг 2-голини урди.

65. Туркияда ўзгаришлар: Ўзан Тўфон ўрнига Каан Айхан, Окай Йокушлу ўрнига Ирфонжан Қаҳвачи майдонга тушди.


63. Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Чиро Иммобиле ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

62. Турклар қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Аммо, Бурак Йилмаз тўпни ўзига бўйсиндиролмади.

59. Кьеллинининг узоқ масофадан берган зарбаси! яна бурчак зарбаси.

58. Инсиньенинг зарбасидан кейин бурчак зарбаси юзага келди.

56. Чақирдан иккита сейв бир неча сония ичида.

54. Гооооооол! Доменико Беррарди ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга тепди. Мерих Демирал ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Автогол!

53. Захирадан майдонга тушган Женгиз Унер фаоллик кўрсатиб олдинга ўтди ва дарвозага зарба йўллади. Доннарумма хавфни бартараф қилди.

48. Германия термаси футболчилари очилиш ўйинини кузатишмоқда:


47. Италия яна бўлимни фаол тарзда бошлади. Олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлади...

Жамоалар таркибида биттадан ўзгариш: Юссуф Язижи ўрнига Ундер, Флоренци ўрнига Ди Лоренцо майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга итальянлар киритиб берди.

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яманни кичик ҳисобда мағлуб этди

Танаффус вақтида Яман ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Бу ўйин билан Саудияга қаршисига чиқа олармиканмиз? 


Биринчи бўлим якунланди. Тайм давомида "Скуадра Адзурра" устунлик қилди. Итальянларда интилиш бор, аммо натижа йўқ экан. Танаффус!

45. Ўйинга ВАР аралашди. Тўп қўлга теккан, аммо пенальти йўқ. Учрашув давом этади.

Ухххх! Тўп яна жарима майдони ичидаги Зеки Челикнинг қўлига тегди ва йўналишини ўзгартирди. Балки, энди пенальти берар? Йўқ. Данни Маккели яна жим.

44. Ниҳоят, Туркия олдинга борди. Йилмаз жарима майдони ичида йиқилди. Пенальтими? Йўқ, нидерландиялик ҳакам яна жим...


43. Иммобиледан зарба! Чақир яна ўз ўрнида.

42. "Скуадра Адзурра" 3 дақиқадан бери туркларни ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Қамашга қамадида, кейин нима қилишни билмаяпти. Якуний зарбани қачон кўрамиз?

40. Шенол Гюнеш рақиб ярим майдонида ўйнашни истамаяпти. Ҳимоя, мудофаа, ихота...

39. Доменико Беррарди ўйиндан олдин қазидан кўпроқ еган шекилли. Тиним билмаяпти. Аммо унинг яна бир зарбаси осмон-у фалакка учиб кетди...

36. Инсинье турлар дарвозасини яна бир бор ўққа тутди. Уғуржан Чақир ўз ўрнида. Сулаймон Чақир бўлиб кет-е, йигит!

35. Туркиядан илк хавли ҳужум, аммо Ўзан Тўфон тўпга улгурмади. Акс ҳолда, ҳисоб очиларди...

32. Беррардининг қанотдан узатмасига Иммобиле бош билан зарба берди. Ноаниқ.

30. Учрашувнинг ярим соати ортда қолди. Ҳозирча, турклар матонат билан "мовий гвардия"нинг ҳужумларига дош беришмоқда.

28. Барелла жарима майдони ичида йиқилиди. Пенальти йўқ, чунки у йиқитилмади. Итальянлар пенальти сўрашмоқда. Бўлди-да, йигитлар)

24. "Скуадра Адзурра" давомли босим уюштиряпти. Турклар тўлиқ таркибда ҳимояланиш билан банд.


22. Ухххх! Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Кьеллини боши билан зарба берди. Уғуржан Чақирдан ажойиб супер сэйв! Мана, Гюнеш нега "Трабзонспор" посбонини танлаган.

20. Иммобиле жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Чағлар Суюнжунинг қўлига тегди! Йўқ, Данни Маккели яна жим. Пенальти йўқ. Ўйин давом этади.

19. Бонуччи бирдан олдинга қараб югуриб қолди ва дарвозага зарба берди. Ноаниқ. Бугун турк ҳимоячилари ўзларига ўхшашмаяпти...


17. Итальянларда чап қанот анча фаол. Бу гал Инсинье жарима майдонига кириб бориб, бурама зарбани амалга оширди, аммо ноаниқ.

16. Спинаццола яна чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни ичкарига узатди. Тўп жарима майдони ичидаги Зеки Челикнинг қўлига текди. Пенальтими? Йўқ, ВАР жим - ўйин давом этади.

14. Леонардо Спинаццоланинг чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Яна ҳимоячилар фаоллик намойиш қилишди.

13. Беррардининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган дарвозаси ҳимоячилар томонидан "блокланди".

11. Бурак Йилмаз ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдони ичига узатди. Аммо, бу ерда турклардан ҳеч ким йўқ эди...

7. Доменико Беррарди турклар жарима майдончаси исида рақибларига босим ўтказиб кўрди. Дарвозабон Уғуржон Чақир ўз вақтида тўпни эгаллаб олди.

3. Маълумот учун, Шенол Гюнеш жамоасининг сардори Бурак Йилмаз ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик Франция чемпионатининг сўнгги мавсумида чемпион бўлишди. Эндиги ҳаракат қитъани забт этишга...

1. Кетди! Тўпни ўйинга турклар киритиб беришди. Салом, Евро-2020!

Мадҳиялар...

Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда...


Очилиш маросими...

Итальян футболи афсоналари ҳам Римда. Алессандро Неста ҳамда Франческо Тотти


LIVE  Евро-2020. Туркия - Италия ўйинигача...


Туркия - Италия

11 июнь 2021 йил. Рим. "Олимпико" стадиони. 23:55

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия)

Қанот ҳакамлари: Хессел Стеегстра ва Ян де Врис (иккиси Нидерландия)

Захира ҳаками: Стефани Фраппар (Франция)

VAR ҳаками: Бастиан Данкерт (Германия)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Пол ван Букел (Нидерландия) ва Кристиан Гиттельманн (Германия)

Марҳамат, учрашув расмийлари билан танишинг.

Турция

Чемпионат Европы. Группа A . 1-тур

12/06/2021, 00:00

3
:
0
Тугади

Италия

Мерих Демирал - 53', Чиро Иммобиле - 66', Лоренцо Инсинье - 79'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 12916 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
46'  Юсуф Языджи (Дженгиз Ундер)
64'  Озан Туфан (Каан Айхан)
65'  Окай Йокушлу (Ирфан Кахведжи)
76'  Кенан Караман (Халил Дервишоглу)
88'  Чаглар Сеюнджю
90'  Халил Дервишоглу
46'  Алессандро Флоренци (Джованни Ди Лоренцо)
53'  Мерих Демирал
66'  Чиро Иммобиле
66'  Леонардо Спинаццола
74'  Мануэль Локателли (Брайан Кристанте)
79'  Лоренцо Инсинье
79'  Чиро Иммобиле
81'  Лоренцо Инсинье (Федерико Кьеза)
81'  Чиро Иммобиле (Андреа Белотти)
85'  Доменико Берарди (Федерико Бернардески)

Ассалому алейкум, қадрли мухлислар! Ниҳоят, Евро-2020 мусобақаси старт олмоқда. Бугун сиз билан турнирнинг очилиш ўйинини бирга кузатиб борамиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика