"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
13 мар 2026
Деклан Райс "Арсенал" билан шартномасини узайтириши мумкин.

BBC маълумотига кўра, томонлар музокараларни бошлашган.

Футболчи билан амалдаги келишув 2028 йил ёзига қадар давом этади ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти бор. Клуб эса у билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида.

Айни дамда Райсга ҳафтасига 240 минг фунт маош тўланмоқда. Унинг маоши сезиларли оширилиши мумкин.

Хавбек ушбу мавсумда АПЛнинг 29 ўйинида қатнашиб, 5 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC