ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0 (матнли трансляция)
12 мар 02:00
Янгиликлар
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0 (матнли трансляция)
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Голлар: 20, 27, 42 - Федерико Вальверде
Амалга оширилмаган пенальти: 58 - Винисиус Жуниор
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 12. Трент Александер-Арнольд, 22. Антонио Рюдигер, 23. Ферлан Менди (20. Фран Гонсалес, 46'), 24. Дин Хёйсен, 8. Федерико Вальверде, 14. Орельен Чуамени, 7. Винисиус Жуниор, 15. Арда Гюлер (6. Эдуарду Камавинга, 70'), 45. Тьяго Питарч, 21. Браим Диас.
Захира: 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль, 17. Рауль Асенсио, 20. Франсиско Гарсия, 27. Диего Агуадо, 30. Франко Мастантуоно, 28. Хорхе Сестеро, 37. Мануэль Моран, 38. Сесар Паласиос, 16. Гонсало Гарсия.
"Манчестер Сити": 25. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш, 15. Марк Гехи, 33. Нико О'Райли, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 20. Бернарду Силва (21. Райан Аит-Нури, 70'), 16. Родри, 11. Жереми Доку, 26. Савио (4. Тейани Рейндерс, 46'), 42. Антуан Семеньо (10. Райан Шерки, 70'), 9. Эрлинг Холанд.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 13. Маркус Беттинелли, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 27. Матеус Нунес, 68. Макс Аллейн, 7. Омар Мармуш, 14. Нико Гонсалес, 47. Фил Фоден.
Огоҳлантиришлар: 57 - Жанлуижи Доннарумма
68. Семеньо тўпни жарима майдончаси марказига узатди, Рюдигер тўпни қайтариб юборди...
66. Винисиуснинг навбатдаги зарбаси хавфли бўлди, лекин ноаниқ.
63. Бу сафарги зарба Ардадан, аммо ноаниқ бўлди.
62. Винисиус жарима майдончасига кириб туриб зарба берди, Жанлуижи қайтарди.
59. Докунинг узатмасидан сўнг сал қолса Рюдигер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.

58. Винисиус пенальтидан гол ура олмади!!! Жанлуижи тўпни қайтарди!
56. Пенальти "Сити" дарвозаси томон! Винисиус дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Донннарумма Винини йиқитди.
55. Семеньодан зарба, Куртуа тўпни қайтарди.
48. Рейндерс бурчакдан тўпни узатди, О'Райли эса бўш дарвозага тўпни кирита олмади.
47. Яхши ҳужум "Реал"дан! Браим жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, Донннарумма тўпни қайтарди!
46. Ҳар икки жамоа ҳам биттадан ўзгаришни амалга оширди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимидан кейинги статистика:
Тўп назорати - 45% - 55%
Дарвоза томон зарбалар - 6 - 3
Аниқ зарбалар - 4 - 1
Бурчак зарбалар - 1 - 3
Узатмалар аниқлиги - 88% - 89%
Сейвлар - 1 - 1
45+1. Биринчи бўлим якунланди!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Вини ҳужумни бошлади, Тьягога келди, у Браимга узатди, Диас ажойиб тарзда тўпни Федега оширди, Вальверде эса ажойиб зарбаси билан ҳисобни учтага оширди!

42. ГОЛ! Феде!!! Хет-трик! Нима қиляпти бу бола?
41. Охирги 10 дақиқада айтарли ҳужум кўрмадик, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.
34. Темп бирозгина тушди, "Сити" тўп назоратини ўзига олмоқчи. Кузатамиз...
28. Ҳааа, дўстлар! Бу футбол ва унда назарий фаворитлар рўл ўйнашмайди доим ҳам...

27. ГОЛ! Феде Вальвердедан дубль! Винисиуснинг узатмаси рекошетга учраб тўп Федега келди, уругвайлик футболчининг зарбаси голга айланди!
23. Қизиқ факт! Куртуа ЕЧЛнинг жорий мавсумида иккинчи асистини амалга оширибди.
21. Даҳшат ўйин, зўр темп, буёғига Гвардиола ва унинг шогирдлари нима қилади, қизиқ!

20. ГОЛ! Вальверде ҳисобни очди! Феде катта тезликда олдинга юриш қилди, ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтди ҳамда бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
19. Бернардудан хавфли зарба! Тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди...
13. Яна чапдан ҳужум "Сити"да, бу сафар тўпни О'Райли узатди, яна зарба беришга ҳеч ким йўқ.
8. Доннаруммадан сейв! Браим ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, "Сити" дарвозабони қайтарди!
8. Яна Доку, яна пас, бу сафар ҳам дарвозага зарба берилмади...
7. Доку тўпни ерлатиб жарима майдончаси марказига узатди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
6. Семеньодан зарба! Ерлатиб тепилган тўпни Куртуа ушлаб олди.
3. Ўйин фаол бошланди, аввало "Реал", кейин "Сити" олдинга ўтди, аммо хавфли бўлмади ҳужум.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Реал" — "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар