UZ

Сўнгги янгиликлар

06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  12 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10

Энди нима дейсиз ёхуд "Савияси паст журналист"нинг айтгани тўғри чиқди Янгиликлар

Энди нима дейсиз ёхуд "Савияси паст журналист"нинг айтгани тўғри чиқди

29 июнь куни сайтимизнинг "Эшитдик-да" рукни остида "Шўртан" Эдгар Гессга қизиқмоқда деган хабар чиққанди.

Бу хабарни бизга қашқадарёлик мухбиримиз Фахриддин Чориев ёзиб жўнатган. Хабарда қисқача шундай дейилади: "Тажрибали мураббий Эдгар Гесс иккинчи даврада мураббийлик фаолиятини “Шўртан” клубида ўтказиши мумкин. Эшитишимизга қараганда, бош мураббийсиз қолган Ғузорнинг “Шўртан” клуби ушбу мутахассисга қизиқиб қолган".

Лекин ушбу хабар чиққанига кўп бўлмай, ўша куннинг ўзидаёқ "Шўртан" расмий сайтида "Расмий баёнот: Савияси паст журналистлар хизматига ҳожат қолмасин" сарлавҳаси остида раддия чоп этилди. Буни раддия деб ҳам бўлмасди, шунчаки Фахриддин Чориев устидан ағдарилган "мағзава" эди. 

Мухлислар ҳар томонлама тушунчага эга бўлишлари учун раддияни тўлиқ ҳолда келтириб ўтамиз. 

"РАСМИЙ БАЁНОТ: САВИЯСИ ПАСТ ЖУРНАЛИСТЛАР ХИЗМАТИГА ҲОЖАТ ҚОЛМАСИН"

“Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти, клубимиз расмий интернет сайти орқали ёзиб шуни маълум қиладики, кейинги пайтларда барча мухлислар, мутахассилар ва шу соҳа вакиллари - футбол янгиликларини катта қизиқиш билан севиб ўқиб борадиган “Championat.asia” интернет сайтида бизнинг жамоамиз, унинг ички инфратузилмасида рўй бераётган воқеа-ҳодислар тўғрисида ташқаридан, баъзи бир журналистлик касбий маҳорати паст ҳамда одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилмайдиган шахслар томонидан нотўғри ва айтиш жоизки, асосланмаган, ўқувчиларни чалғитувчи, норасмий хабарлар чоп этилмоқда. 

Бу эса табиийки, “Шўртан” клубига бефарқ бўлмаган инсонлар орасида ҳар хил тушунмовчиликлар, шунингдек мазкур сайт тарқатаётган хабарларга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари клубимиз билан “Championat.asia” интернет сайти ўртасида анчадан буён йўлга қўйилган ҳамкорлик ва ўзаро ахборот алмашинув жараёнларига ҳам “соя” солмоқда. 

Гап ўзини эркин журналистман деб юрган, лекин Оммавий ахборот воситаларида иш олиб бориш қонун-қоидаларини заррача ҳам ҳурмат қилмайдиган Фахриддин Чориев деган шахс устида бормоқда. Узоққа бормайлик, Ф.Чориев яқинда клубимиз раҳбариятида юз берган ўзгаришни бизнинг ташкилотдан рухсат олмасдан, ҳеч қандай ваколатга эга бўлмасдан ва энг муҳими “Шўртан” ПФК томонидан мазкур янгилик расман эълон қилинмасдан туриб, ОАВда хабар сифатида тарқатиб юборди. Ушбу шахс биз томонимиздан бир неча бор оғзаки тарзда огоҳлантирилганлигига  қарамай, у яна клубимизнинг ички ишларига аралашиб навбатдаги нотўғри хабарни тарқатишга “муваффақ” бўлди. 

Аслида биринчи давра якунига кўра, меҳнат шартномаси фақатгина украиналик легионер Олександр Пишур билан муддатидан олдин бекор қилинган маълумотга, у Акмал Холматов номини ҳам қўшиб қўйди. Ва ниҳоят бугун Фахриддин Чориевнинг яна бир бор мухлис-у мутахассисларни, клубимиз раҳбариятини, қолаверса жамоамиз таркибидаги футболчиларни жунбушга келтирувчи, чалғитувчи, асоссиз хабари чоп этилди. Гўёки, “Шўртан” раҳбарияти вақтинча бош мураббийсиз қолган жамоамизга ишлаш учун Эдгар Гессни таклиф қилиш борасида ҳаракатларни бошлаб юборган эмиш. Бу хабар мутлақо асосга эга эмас. 

Тўғри, биринчи даврадан кейинги таътил жараёнида “Шўртан”нинг иккинчи даврага тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича режаси ишлаб чиқилди. Клубимиз янги раҳбарияти томонидан жорий йилги мавсумнинг якуний қисмида ижобий натижаларга эришиш, таркибни кучайтириш, мухлисларни чиройли ва мазмунли ўйинлар билан хушнуд этиш мақсад қилинган. Агар бирор бир сабаб ёки ҳаракатлар бўлса ҳам, бу энг аввало “Шўртан” ПФКнинг ўз ички иши. Жараёнлар эса якуний нуқтага етмагунга ва биз томонимиздан расмий хабар сифатида клуб сайтида эълон қилингунга қадар воқеалар сирлигини ушлаб туриш ҳуқуқи бизда қолишини унутмаслик керак. 

“Гап келганда, отангни ҳам аяма”, деганларидек, масалага ҳақиқат юзасидан ёндошадиган бўлсак, бу эътирозларимиз фақатгина Ф.Чориевга эмас, балки, шу билан бирга бирозгина “Championat.asia” сайтининг масъул ходимларига ҳам тааллуқли. Негаки ушбу сайт билан анчадан буён ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ҳамкорлигимиз мустаҳкам ва бардавом бўлиши, ўртадаги ишонч дарз кетмаслиги учун эса таклифимиз “Шўртан” ПФКга боғлиқ бўлган ҳар қандай хабар ва маълумотлар юзасидан клубимиз матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўларди, деб қоламиз ҳурматли ҳамкасблар. Ана ўшанда савияси паст даражадаги журналист мақомида фаолият кўрсатаётганлар хизматига ҳожат қолмайди.

Манба: fcshurtan.uz

Ушбу расмий баёнот чиққанидан кейин қашқадарёлик мухбиримиз Фахриддин Чориев биз билан боғланиб "Шўртан" футбол клубига Эдгар Гесс келиши мумкинлиги ҳақидаги хабар осмондан олиб ёзилмаганини ва клуб ходимининг биридан эшитганини айтди. Нима бўлган тақдирда ҳам, орадан бир ой ўтиб барибир "савияси паст журналист" дея эътироф этилган Ф.Чориевнинг ёзгани тўғри чиқди. Эдгар Гесс чиндан ҳам жамоани қабул қилиб олди ва иккинчи даврага футболчиларни айнан у тайёрламоқда. 

Биз ҳар бир вилоятдан имкон қадар ёрдам бериб келаётган мухбирларни ҳурмат қиламиз ва уларнинг меҳнатини қадрлаймиз. Энди "Шўртан" сайтидаги раддияга келсак, бунга баъзи эътирозларимиз бор. Хусусан тезкорлик авж олган замонда журналист асосга эга бирор хабар эшитса-ю, буни клуб қачон расман тасдиқларкин деб кутиб ўтириши шарт эмас. Футболда ҳар куни қандайдир янгилик рўй беради ва ўқувчилар тез-тез янгиликлардан бохабар бўлишни хоҳлашади. 

Яна шуни айтиб ўтишни истардикки, журналист бу - матбуот котиби эмас. Матбуот котиби раҳбарият рухсат берган нарсани ёзади, журналист эса эшитганини. Сайтимизга ҳар куни кўп минг сонли мухлислар киришини ҳисобга олсак, уларни олдин клуб расман тасдиқласин, кейин берамиз деб куттириб қўя олмаймиз. Журналист учун муҳими, хабар асосга эга бўлса бўлгани, тезкорлик эса давр талаби. Биз олий лиганинг бошқа клублари қатори "Шўртан"ни ҳам ҳурмат қиламиз ва бу клубни бошқа клублардан юқори ё паст ўринда кўрмаймиз. Ва доим ғузорликлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. 

“Championat.asia” таҳририяти. 



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика