UZ

Сўнгги янгиликлар

Эмери: "Арсенал" четлатишгача ўйинни бошқараётган эди" Янгиликлар

Эмери: "Арсенал" четлатишгача ўйинни бошқараётган эди"

"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Ренн"га қарши Европа лигаси 1/8 финал илк учрашувидаги мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал" четлатишгача ўйинни назорат қилди. Биринчи 40 дақиқа ҳаммаси учрашувни бошқараётган эдик, аммо кейин ҳаммаси ўзгарди.

Бу биринчи учрашув натижаси. 3:1 биз учун оғир ҳисоб, аммо кейинги баҳсни тенг таркиб билан бошлаймиз. Бироқ ўйинимизга ўзгартириш киритишимиз керак, "Арсенал" футболчиларига ишонаман. Мухлислар биз учун ажойиб атмосфера яратади деб умид қиламан" - дейди испаниялик мутахассис.

"Арсенал" ҳамда "Ренн" ўртасидаги жавоб учрашуви 14 март куни "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика